«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:08
ЎЗO‘Z

Назарбоев ҳокимиятни фарзандларига мерос қилиб берадими?

24 ноя, 21:24 8 723 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Назарбоев ҳокимиятни фарзандларига мерос қилиб берадими? Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳокимиятни фарзандларига мерос қилиб қолдирмайди. У бу ҳақда Bloomberg агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Дийдоразиз нашри.

Давлат раҳбари ҳокимият алмашиш жараёни мамлакат конституциясида қайд этилганини айтди. «Фарзандларимга ҳокимиятни мерос қолдиришни мўлжалламаганман. Менимча, бу биз учун эмас. Ҳокимият алмашиш жараёни мамлакат конституциясида ёзиб қўйилган», — деди у. Назарбоев 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирок этиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирди.

«2020 йилгача ишлашда давом этаман, 2020 йилда эса сиз билан учрашамиз», — деди 76 ёшли президент.

Нурсултон Назарбоев 1991 йилда умумхалқ сайловида президентликка сайланган. 1995 йилда референдум натижаларига кўра унинг ваколат муддати 2000 йилгача узайтирилган. У 1999 ва 2005 йилги сайловларда қайтадан президент этиб сайланган. 2007 йилда Қозоғистон конституциясига киритилган тузатишга кўра, Назарбоевга мамлакатнинг биринчи президенти сифатида давлат раҳбарлигига сайловларда чексиз қатнашиш ҳуқуқи берилди. У 2011 ва 2015 йилларда яна президент этиб сайланди.

Қозоғистон конституциясига биноан, президент муддатидан олдин лавозимини тарк этса ёки четлатилса ҳамда вафот этса, президент ваколатлари парламент сенати (юқори палата) раисига ўтади.

Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға 2016 йил сентябрда сенатнинг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича мунтазам қўмитасининг раиси этиб тайинланган. Ўртанча қизи Динара Кулибаева турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев билан Қозоғистондаги иккинчи йирик банкни бошқаради. Кенжа қизи Алия эса қурилиш бизнеси билан шуғулланади.
Фарзандларимга, биз, қилиб, раисига, ваколат, раҳбари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар