«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:00
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда болаларни уриш ман этилиши мумкин

22 ноя, 16:56 7 977 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда болаларни уриш ман этилиши мумкин Қозоғистонлик болалар ҳимоячилари болалар устидан зўравонлик ўтказиш деган тушунча нима эканлиги ва унинг турларини қонунан белгилаб қўйишмоқчи, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.

Қозоғистон фуқаролари "юмшоқ жой"га тушириладиган тарсакини болага нисбатан зўравонликка тенглаштиришни ва ушбу нормани мунтазам равишда бузадиган ота-онани жиноий жавобгарликка тортиш таклифи билан чиқишмоқда, деб хабар қилган нашр.

"Биз қонунга қатор таклифларни киритамиз. Бу ишни имкон қадар тез бажариш керак… Умуман олганда, бу жуда ўринли масала, бу болалар тарбияси, жамоатчилик тарбияси масаласи. Жамоатчилик орасида зўравонларга ўрин қолмаслиги учун энг аввало "зўравонлик" тушунчасини англаб етмоқ керак. Дунёдаги 51та мамлакат қонунларида болага нисбатан зўравонлик таъқиқланган. Биз ҳам улар тажрибасига таянган ҳолда бу борада қонунларни қабул қилишимиз керак. Болани шаппатилаш, унга овоз оҳангини кўтариб гапириш — бола устидан зўравонлик ўтказиш ҳисобланади. Болага "сени боқиб катта қиляпман" дея таъма қилиш, "сен мажбурсан" дея гапириш, унга тарсаки тушириш ва бақириш — бола ғурури йўқ бўлишига олиб келади", — дея ўз фикрларини билдирган бу борада Қозоғистон Республикаси бола ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Загипа Балиева.

"Ота-оналар, шапалоқ тортишни ман этиш қонунан чекланмаган бўлса, демак, болани уриш мумкин, деб ўйлашади. Тўғри, биз қабул қилмоқчи бўлган қонун аввалига жуда кўпчиликка ғалати туюлиши мумкин, аммо маълум вақтдан сўнг жамоатчилик албатта бунга кўникади", — дея қўшимча қилди Балиева.

Омбудсменнинг сўзларига қараганда, шу кечаю-кундузда болаларга шапалоқ туширадиган ота-оналарга нисбатан қандай жазо чорасини қўллаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
қўллаш, билдирган, Республикаси, жиноий, этилиши, онани




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 173
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 133
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 244
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 759
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 0
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 173
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 133
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 167
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 247
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 212
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 177
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 244
  • Бўлимлар