«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:23
ЎЗO‘Z

Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади

13 ноя, 11:36 8 774 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади Дональд Трампнинг 2017 йил 20 январдаги инаугурациясидан кейин АҚШнинг биринчи хоними унинг рафиқаси Мелания Трамп бўлади. Бироқ шу билан бирга сиёсатшунослар Трампга рафиқасидан кўра унинг қизи, 35 ёшли Иванка Трамп кўпроқ таъсирга эга бўлади, деган фикрни билдирмоқдалар.

Августда Трампдан сайловларда ғалаба қозонса қайси аёлни ўз жамоасига олган бўлиши сўралганда "Танлов катта, бироқ ҳамма шубҳасиз "Иванкани ол, Иванкани ол" деб айтса керак" деб жавоб берган.

Иванка Трамп намойишларда иштирок этиб ва отасига қўшимча овозларни тўплашга уриниб уни бутун сайловолди кампанияси давомида қўллаб-қувватлади. Тадбиркор ва кўп фарзандли аёл бўлган Иванка отаси томонга кўплаб аёлларни жалб қила олди.

Мелания Трамп эмас, айнан Иванка миллиардернинг президентликка номзод сифатида таништирилиши маросимида унга ҳамроҳлик қилган. Vanity Fair журнали Иванкани "Трамп рафиқасининг ўринбосари" деб атаган. "Трамп штаби, кўринишича, ўз ғояларини миллиардерга унинг рафиқаси орқали эмас, балки қизи орқали етказишни афзал кўради", деб ёзган нашр.

Иванка ўз укалари Эрик ва Дональдга отасининг компанияси – Trump Organization’ни ва Trump Hotels меҳмонхоналар тармоғини бошқаришда ёрдам беради. Трампнинг бирорта ҳам рафиқаси оилавий бизнесга Иванкачалик таъсирга эга бўлмаган. Айтишларича, Иванка компанияда энг йирик битимларнинг тузилиши учун жавобгар ҳисобланади.

Иванка Трамп ўз сайтида "Мен аёлларни илҳомлантиришни ва уларга ўз ҳаётларини ўзлари истаганча, бошқаларга боқмаган ҳолда қуришлари учун куч беришни истайман", деган фикрни билдирган.
хоними, кампанияси, билдирмоқдалар, сайловолди, ҳамма, жалб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 290
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар