«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:50
ЎЗO‘Z

Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди

08 окт, 16:24 7 008 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди 200 ва 2000 рубллик янги қоғоз пулларда Севастополь ва Узоқ Шарқни билдирувчи тасвирлар акс эттириладиган бўлди. Бу "Россия-1" телеканалида ўтказилган якуний смс-овоз бериш ёрдамида аниқлаб олинди. Аввал ўтказилган онлайн-овоз беришда Севастополь ва Қозон етакчилик қилаётганди, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Онлайн-овоз бериш якунлангандан кейин россияликларда "Россия-1" телеканали орқали жонли тарзда ўтказилган смс-овоз бериш билан овоз бериш натижаларига таъсир қилиш учун охирги имконият қолаётган эди. Овоз бериш 7 октябрда Москва вақти билан соат 19:00да бошланиб, 20:00 да якунланди.

Шу бир соат ичида Владивосток 3-ўриндан 1-ўринга кўтарилиб, етакчилар орасидан Қозонни чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

Қоғоз пулларда Севастополь чўкиб кетган кемаларга бағишланган ёдгорлик ва Херсонес Таврический, Узоқ Шарқ эса "Восточний" космодроми ва Русский оролига ўтказилган кўприк орқали тақдим қилинади.

Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллина бу жойлардан қайси бири қайси купюрада пайдо бўлиши ҳозирча ноаниқлигини айтди, бироқ Владивосток россияликларда "Мумий Тролль" гуруҳининг "Владивосток 2000" ашуласи сабабли 2000 рақами билан эсга олинишини айтди.

Марказий банк янги қоғоз пулларни 2017 йилда чиқара бошлайди. Қоғоз пулларнинг якуний дизайнини 2017 йил апрелигача ишлаб чиқишга ваъда берилмоқда.



беришда, дейилади, бўлди, бериш, раҳбари, кўтарилиб




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар