«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:02
ЎЗO‘Z

Лондондаги клублардан бирида йирик ёнғин чиқди

09 авг, 18:51 6 667 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лондондаги клублардан бирида йирик ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шаҳарнинг барча бурчакларидан кўринаётган қора тутун ҳақида хабарлар берганлар. "Гринвичдаги 338-студияда йирик ёнғин чиққан. Умид қиламанки, ҳеч ким жабрланмаган", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Ёнғинни ўчиришда 15 та ўт ўчириш машинаси ва 100 га яқин ўт ўчирувчилар қатнашган. Авария-қутқарув хизматлари ёнғин чиққан жойдаги йўлларни тўсиб қўйишган, ҳайдовчилар хавф ҳақида огоҳлантирилганлар. Бинодан бир киши олиб чиқилган. У куйиш жароҳатлари олган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган, бироқ тутун ҳиди Гринвичга яқин кўплаб туманларда сезилиб турган. Яқин атрофда яшовчи аҳолига уйлари ойналарини ёпиб қўйиш тавсия қилинган.

Аввалроқ 5 августда Франциянинг Руан шаҳридаги барлардан бирида кўп сонли қурбонларга олиб келган йирик ёнғин чиққани маълум қилинганди.

Кейинроқ маълум бўлишича, ёнғинга официантнинг эътиборсизлиги сабаб бўлган. У шамлари ёқилган тортни олиб чиқаётганда қоқилиб йиқилиб тушган. Натижада шамлардаги олов пардаларга, кейин эса полиэстерол материалидан ишланган шипга ўтган. Кечадаги баъзи меҳмонлар полиэстерол чиқарадиган заҳарли газдан, баъзилари эса оловдан ҳалок бўлганлар.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар