«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:36
ЎЗO‘Z

Туркиядаги исён АҚШ билан муносабатларни бузади?!

18 июл, 17:48 7 264 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиядаги исён АҚШ билан муносабатларни бузади?! Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга ҳаракат АҚШнинг ташқи сиёсатига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашрига асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон Фатҳулла Гулен туфайли Анқара билан кескин можарога бориши мумкин. Туркия Гуленни 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришни амалга оширишда айбламақда ва АҚШдан уни экстрадиция қилишини сўради. Лекин Гулен давлатга қарши исёнда қўли йўқлигини маълум қилган.

НАТОнинг аъзоси ва АҚШнинг ИШИДга қарши курашишда асосий иттифоқчиси бўлган Туркиядаги ҳар қандай “демократия эрозияси” Оқ уй раҳбари олдидаги вазифаларни янада мураккаблаштиради, деб ёзади WSJ.

Туркиянинг стратегик жойлашуви ва Ғарб билан алоқалари уни АҚШ учун ИШИДга қарши курашишда муҳим ҳамкорга айлантирди, шунингдек, унинг Сурия можаросини ва миграция инқирозини ҳал этишда роли жуда катта. Вашингтоннинг Туркияда бевосита манфаатлари ҳам бор, бу АҚШнинг Яқин Шарқдаги стратегиясида муҳим аҳамият касб этадиган Инжирлик авиабазасидир.

Мақолада ёзилишича, Буюк Британиядаги референдум Европа Иттифоқи учун қийинчиликлар туғдираётганидек, Туркиядаги давлатга қарши исён НАТО учун янги муаммоларни келтириб чиқариши ва алянснинг шарқий қисмида “кескин беқарорликка” сабаб бўлиши мумкин.

Нашрнинг сўзларига кўра, Туркияда бўлган муваффақиятсиз давлат тўнтариши турли мамлакатлардаги террористик ҳаракатлар, КХДРнинг ракета учириши ва бошқа воқеалар билан бир қаторда сўнгги пайтларда бўлган муҳим воқеалардан бири бўлди.

Туркия Ғарб ва Яқин Шарқ ўртасида барқарор кўприк сифатида АҚШ учун муҳим бўлган. Аммо Обама ўзидан кейин келадиган президентга Туркия билан алоқаларни ўзгача аҳволга солиб топширмоқда. Анқара билан алоқаларда Оқ уйнинг кейинги раҳбари қандай йўлдан боришини аниқлаб олиши керак, дейилади мақола сўнггида.

Маълумот ўрнида, Фатҳулла Гулен 1941 йилда туғилган. Айни дамда у АҚШнинг Пенсилвания штатида қувғинда яшайди. Туркия ҳукумати уни террорчи гуруҳ (FETO) раҳбари сифати эълон қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 81
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар