«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:20
ЎЗO‘Z

АҚШда инсон устида генетик тажриба ўтказишга рухсат берилди

23 июн, 22:35 7 397 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда инсон устида генетик тажриба ўтказишга рухсат берилди АҚШ Соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги Рекомбинат ДНК бўйича маслаҳат кенгаши инсон генетик модификациясининг кенг истиқболли технологиясини қўллаш ғоясини тасдиқлади. Гап CRISPR/CAS-9 ҳақида бориб, тадқиқотчилар унинг ёрдамида иммун тизими фаолияти самарадорлигини яхшилашни режалаштиришмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Организмга юборилган иммун тизимининг таҳрирланган ҳужайралари миелома, меланома, саркома ва бошқа саратон турлари ривожланишига масъул ҳужайраларни қидириб топиб, уларга ҳужум қилади. Пенсильвания университети олимлари томонидан таклиф қилинган ва икки йил мобайнида давом этадиган тажриба соматик характерга эга эканлигини инобатга олиш зарур.

Шунга қарамай бундай технологиянинг тасдиқланиши CRISPR технологиясининг этик жиҳатдан қўлланилишига доир баҳс-мунозаралар ечимини топишда қўйилган катта қадам ҳисобланади ҳамда кенг салоҳиятли имкониятларни очиб беради.

Тажрибада 18 нафар кўнгилли иштирокчи қатнашади. Лойиҳа амалиёти учта илмий-тадқиқот марказида ўтказилади: Пенсильвания университети, Хьюстон университети ва Калифорния университети.

Шуни таъкидлаш жоизки, генетик модификацияларга доир тажриба фақат АҚШдагина эмас, балки Хитойда ҳам йўлга қўйилган. Хитой бу борада бир қатор натижаларга эришишга ҳам улгурган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 290
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар