Sony компанияси робот-машиналар устида тадқиқотлар олиб борадиган Япониянинг ZMP стартапидан улуш сотиб олди, дея хабар бермоқда Financial Times.
Қайд этишларича, Sony компанияси ZMP’нинг 2 фоиз акциясини 842 минг долларга сотиб олган.
Компаниялар ҳамкорликда тўлиқ техника ёрдамида бошқариладиган автомобилни ишлаб чиқишни режалаштиришган.
Бу каби автомобилни тайёрлашда Sony ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва кўплаб смартфонларда, хусусан, Apple маҳсулотларида фойдаланилаётган сурат датчикларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
ZMP стартапи Японияда ҳар турли робототехникаларни ишлаб чиқиш ишига замонавий ёндашуви билан танилган.