«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Пекин автосалони коронавирус эпидемияси сабабли қолдирилди

18 фев, 09:50 3 464 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пекин автосалони коронавирус эпидемияси сабабли қолдирилди Фото: Globallookpress
21-30 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган Пекин автосалони Хитойда авж олган янги турдаги коронавирус эпидемиясми сабабли қолдирилди. Бу ҳақда Automotive News нашри хабар берди. Йирик халқаро кўргазманинг янги ўтказилиши муддати ҳозирча маълум қилинмаган.

Пекин автосалони дунёдаги энг йирик автомобиллар бозори ҳисобланган Хитойдаги энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади. Автосалонда маҳаллий компаниялардан ташқари, дунёнинг етакчи автомобилсозлик компаниялари, жумладан Mercedes-Benz, Volkswagen, Audi, BMW ва Ford иштирок этади.

Аввалроқ коронавирус сабабли Tesla, Ford, PSA Group, Nissan ва Honda компаниялари Хитойдаги заводларини, Hyundai эса эҳтиёт қисмлари етказилишидаги муаммолар сабабли Жанубий Кореядаги заводларини тўхтатишга қарор қилганди.

Шунингдек, аввалги ҳафта коронавирус “Формула-1” пойгасининг 17-19 апрелга белгиланган Хитойдаги босқичи бекор қилинишига олиб келгани маълум қилинганди. Хитой гран-приси ташкилотчилари вирус тарқалиши тўхтатилса, пойга 2020 йил давомида ўтказилиши мумкинлигини айтишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар