«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

Ravon бренди ўрнига яна Chevrolet қайтмоқда

17 фев, 18:43 5 948 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ravon бренди ўрнига яна Chevrolet қайтмоқда UzAuto Motors экспорт бозорларида автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошламоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади.

Chevrolet брендидан ташқи бозорларда фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors компаниясига автомобилларнинг юқори сифати жаҳон автосаноати етакчиларидан бири — General Motors компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун берилди.

Қабул қилинган қарор UzAuto Motorsга Chevrolet жаҳон брендининг тўлиқ қувватидан Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни ошириш имконини яратади.

UzAuto Motors компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet моделларининг Россия, Қозоғистон ва Беларусда дистрибюциясини ўзи бошқаради. Дилерлик тармоғи мавжуд Дженерал Моторс Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

«Ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 144
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 151
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 204
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар