«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 20:23
ЎЗO‘Z

Tesla янги электропикапига 2 кун ичида 146 мингта буюртма олди

24 ноя, 10:34 4 431 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Tesla янги электропикапига 2 кун ичида 146 мингта буюртма олди Фото: Tesla
Tesla асосчиси Илон Маск компания янги электромобили – Cybertruck пикапига 146 мингта буюртма олганини маълум қилди.

Tesla янги электромобилиини 22 ноябрга ўтар кечаси тақдим қилганди. Машина дизайни “Тиғ бўйлаб югурувчи” фантастик фильмидаги машинаники каби бўлиб, унинг энг арзон варианти 39990 доллардан, бир қувватланишда 300 миль (550 км) юрувчи варианти 49 990 доллардан ва 500 миль (900 км) юрувчи ва 3 та электромоторли варианти 69990 доллардан сотилиши режалаштирилган.

“Айни вақтда 146 мингта буюртма олинди. 42 фоиз буюртмачи 2 моторли, 41 фоизи 3 моторли ва 17 фоизи бир моторли вариантни танлади. Ҳеч қандай рекламасиз”, деб ёзган Маск твиттерда.

Маск машина тақдимоти вақтида янги пикап том маънода ўқ ўтказмайдиган эканини, унинг эшиклари SpaceX ракеталари яратилишида қўлланадиган қотишмадан ишланишини айтган. Бироқ машинанинг зарбаларга чидамли деб таърифланган ойнасини намойиш вақтида синдиришга муваффақ бўлинган. Маск эса бунда қўлланган металл шарча четга учиб кетиб, машина салонига тушмаганини қайд қилиб ўтган.
Tesla, электропикап, Cybertruck




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 124
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 165
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 133
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 4
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 41
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 60
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 149
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 133
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 194
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 107
  • Бўлимлар