«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 18:21
ЎЗO‘Z

Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди

21 ноя, 10:57 2 209 Авто
Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди
Хитойнинг Hanlong Auto автомобилсозлик компанияси ташқи кўринишидан Range Rover Sport йўлтанламасига ўхшаш моделни яратди. Hunkt Canticie деб номланган янги моделнинг хитойчи номи “Куанши” бўлиб, у оригинал Range Rover’дан 10 марта арзонроқ туради. Моделнинг эълон қилинган суратлари унинг ташқи томондан Range Rover Sport’га ўхшашлигини кўрсатмоқда.

«Оригинал» ва «нусха» ташқи томондан бир-бирига ўхшаш бўлса-да, уларнинг фарқланувчи жиҳатлари ҳам бор. Жумладан бу фарқларни фаралар, олд панжара ва орқа чироқларда кўриш мумкин. Бироқ агар янги моделга Range Rover белгилари ўрнатилса, кўпчилик “Куанши”ни Range Rover’нинг янги модели деб қабул қилишлари мумкин.

Машина 2 литрли, 218 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Бу борада янги модел Range Rover Sport SVR’дан анча кучсизроқ, чунки британ моделида 5 литрли, 8 цилиндрли двигател ўрнатилган. Шунингдек, Canticie’нинг максимал тезлиги 185 км/соатни ташкил қилади, ваҳоланки Range Rover моделларида бу кўрсаткич анча юқори.

Шу билан бирга, Range Rover’нинг хитойча варианти интерьери билан “оригинал”дан анча фарқ қилади. Canticie’да асбоблар панели тўлиқ рақамлаштирилган.

Нархларга келсак, Canticie анча ҳамёнбоп бўлиб, у 126 минг юан (тахминан 18 минг доллар) туради. Хитойда Range Rover’нинг энг арзон моделини эса 1,22 млн юан (170 минг доллар), яъни 10 марта қимматроққа сотиб олиш мумкин.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўй кортежи ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилди (видео) 27 фев, 23:02
  • Range Rover гибриди 999 та тик пиллапояни босиб ўтди (видео) 13 фев, 12:50
  • Range Rover ва туя тўқнашган ЙТҲнинг фотосуратлари тарқалди 22 сен, 13:40
  • Range Rover’нинг биринчи авлоди ҳаётга қайтарилди 05 фев, 05:22
  • Land Rover компанияси Evoque кроссоверидан нусха кўчирган Хитойнинг Landwind компанияси билан судлашади 07 июн, 07:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Юрген Клоппнинг “1001 кеча” эртаги 20 янв, 17:45 77
  • Ливиядаги уруш: Берлин саммитида нималарга келишилди? 20 янв, 17:17 158
  • Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади 20 янв, 17:00 153
  • Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди 20 янв, 16:43 243
  • Бугун "Пахтакор" Шомуродовнинг "Ростов" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади 20 янв, 16:28 313
  • Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетди 20 янв, 16:18 408
  • Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди 20 янв, 15:58 851
  • Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз менга энг катта унвон бериб бўлган" 20 янв, 15:37 396
  • Расул Кушербаев президентнинг нутқи ҳақида: «Бизнинг кейинги беш йиллигимизга етадиган энергия бўлди» 20 янв, 15:35 347
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди 20 янв, 15:31 448
  • Бўлимлар