«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:06
ЎЗO‘Z

1 январдан боди-камерасиз ходим ҳайдовчиларни тўхтатиши мумкин эмас

20 окт, 14:05 4 065 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 январдан боди-камерасиз ходим ҳайдовчиларни тўхтатиши мумкин эмас Фото: ИИВ матбуот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан, йўл-патрул хизмати инспекторлари боди-камерадан фойдаланган ҳолда ишлашлари белгиланган. Ҳозирда Тошкентда мобил видеокамераларни тест режимида синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Синов давомида камералар турли об-ҳаво шароитларида ва кўринишларда, ҳар хил ҳолатларда ҳамда вазиятларда ишлатиб кўрилади», — дейилади ИИВ ахборотида. Қайд этишларича, синов текширувларида аниқланган камчиликлар камераларни ишлаб чиқарувчиларга етказилади ва бартараф этилади. Шунингдек, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурий таъминот ҳам синовдан ўтказилади.

Фото: ИИВ матбуот хизмати
Боди-камера билан ишлаш жараёнида ходим йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориб, ўзини таништиради ва лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот беради, шунингдек, мобил видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилади ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун ундаги видеоёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Фото: ИИВ матбуот хизмати
«Боди-камераларнинг ишга туширилиши, биринчи навбатда, шу соҳа вакиллари учун зарур. Чунки камералар орқали вазиятни доимо назорат қилиб туриш имконияти ошади. Назорат кучайтирилган жойда эса тартиб-интизом бўлади. Камералар эса ҳар бир ҳолатни ошкора кўрсатиб беради. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларини Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирамиз», — дея қўшимча қилинган вазирлик ахборотида.

Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимлари боди-камералар билан ишлай бошлаши ҳақида илк бор 2017 йил 22 декабрида айтилган, муддат сифатида 2018 йилнинг 10 феврали кўрсатилган эди. Кейинчалик муддат 1 мартга кўчди, кейинроқ сентябрда бўлади, дейилди. 2018 йил декабрида ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорда янги муддат — 2019 йил 1 июли кўрсатилди.

2019 йил 3 июлида эса ҳукумат боди-камералар бўйича янги қарор қабул қилди. Унга кўра, ички ишлар органлари ходимларининг боди-камерадан фойдаланган ҳолда ишлашга ўтиш муддати 2020 йил 1 январгача кечиктирилди. Бунга Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва ИИВ раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансоларлик ва бюрократизм сабаб бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 360
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 648
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар