«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:46
ЎЗO‘Z

UzAuto Market стартап-майдончаси биринчи кашфиётчиларни қабул қилди

28 сен, 14:33 3 178 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Market стартап-майдончаси биринчи кашфиётчиларни қабул қилди Фото: Ўзавтосаноат
Тошкентдаги Турин политехника университетида “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовнинг талабалар ва Ўзбекистоннинг ёш кашфиётчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув ёш новаторларга ўз ғоялари ва кашфиётларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмак беришга йўналтирилган UzAuto Market инновацион стартап-майдончаси лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Шавкат Умурзоқов бугунги кунда ёш кашфиётчиларга эътибор бериш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш аҳамиятли эканлигини қайд этди. Автомобилсозликнинг ўзига хослиги ва мураккаблиги инобатидан, кашфиётлар ва ғояларнинг асосий қисми амалга оширилмай, қоғозда қолиб кетади, бу катта сарф-харажатлар ва бошқа муаммолар билан боғлиқ. Шунингдек, ҳар қандай ускуна ва механизмларнинг юксак технологик, шунингдек оддий жиҳозлари ва деталлари хориждан келтирилади, ваҳоланки, шу ернинг ўзида уларни ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқишни татбиқ этиш мумкин.

Учрашув давомида иштирокчиларга стартап-майдончаси имкониятлари ва ҳамкорлик истиқболлари тақдим этилди. Ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун стартаплар муаллифлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги UzAuto Инновацион Маркази имкониятларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Марказнинг UzAuto Market стартап-майдончасининг иштирокчилари қўллаб-қувватлай олишлари мумкин бўлган асосий йўналишлари – бу илмий фаолият, амалий ва инновацион тадқиқотлар, шунингдек таълим ва касбий қайта тайёргарликдир. Бундан ташқари, стартап-майдонча доирасида иштирокчилар ўртасида турли танловлар ва хакатонлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

UzAuto Market инновацион стартап-майдончаси ёш кашфиётчилар ва новаторларга қандай ёрдам бериши мумкин?

· Ёш кашфиётчилар ва новаторлар учун доимий семинарлар ва тренинглар ташкил этилади, уларга турли йўналишлар бўйича юқори тоифали мутахассислар жалб қилинади.

· Билимлар сифатини яхшилаш ва ихтисосликка чуқурроқ киришиш учун менторлик ва устозлик тизими ишлаб чиқилади.

· Бошловчи тадбиркорлар ва ёш кашфиётчилар тадбиркорлик фаолиятида ва ўз кашфиётларини рўйхатга олиш учун зарур бўлган юристлар, молиячилар ва бошқа мутахассислар консультациясидан фойдаланишлари мумкин.

· Ҳар қандай ғояларини амалга ошириш учун иштирокчиларга, зарур ҳолларда, барча коммуникацияларга эга иш ўрни, лаборатория, станоклар ва бошқа керакли асбоб-ускуналар ва мосламалар тақдим этилади.

Ўз навбатида, ёш мутахассислар “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисига автомобилсозликда қўлланиладиган ўз ишланмалари ва ғояларини тақдим этдилар. Тақдим этилган лойиҳалар орасида ҳам автомобилсозлик соҳасидаги ишланмалар, ҳам бошқа тармоқларда қўлланиладиган лойиҳалар мавжуд. Масалан, автомобилсозликка оид турли ускуналар, электромобиллар ва роботлар билан бир қаторда биометрик протез ва кўзи ожизлар учун ҳасса лойиҳалари тақдим этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 100
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 891
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 183
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 319
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар