«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 04:31
ЎЗO‘Z

Шавкат Умурзоқов: «Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш

24 сен, 21:27 1 244 Авто
Шавкат Умурзоқов: «Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш
Йилига камида 100 минг автомобиль экспортга. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовнинг маълум қилишича, унинг компания раҳбарлигидаги бош мақсади кўпроқ автомобилни хорижий бозорга етказиб беришдир.

«Эҳтиёт ёки бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш масаласи ишлаб чиқилаётган автомобиллар сонига бевосита боғлиқ. Мисол учун, мотор ёки трансмиссияни тўлиқ локализация қилиш учун камида 400 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши зарур. Хавфсизлик ёстиқчасини дунёда атиги 3та компания ишлаб чиқаради. Шунга кўра, айрим эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш қимматга тушади ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Мумкин бўлган нарсани бу ерда, албатта, амалга оширамиз», - дея қайд этди Умурзоқов.

У, шунингдек, Ўзавтосаноат тизимининг асосий мақсадига ҳам тўхталиб ўтар экан, бош мақсад автомобиллар таннархини арзонлаштириш эканини билдирди.

«Бизнинг мақсад, илгаригидек, фуқаролар хоҳласа-хоҳламаса ҳам харид қилади, деган мақсад эмас, балки уларга ёқадиган, нарх жиҳатдан тўғри келадиган моделларни ишлаб чиқаришдир. Бунда асосий эътибор таннархга қаратилади. Бир томондан маҳаллийлаштиришни амалга оширамиз. Бу бизларнинг ривожланишимизга, харидор чўнтагига, давлат бюджетига, экспортга, инвестицияга ҳар томонлама қулай бўлиши керак», - деди «Ўзавтосаноат» раҳбари.

«Бизлар экспорт қила оладиган маҳсулот чиқарсак, менинг мақсадим, «Ўзавтосаноат» мақсади камида 100 минг машина экспорт қилишга эришиш. Шунда тўғри ривожланаётган бўламиз», - деди Шавкат Умурзоқов.

У, шунингдек, «Ўзавтосаноат» 2019 йилда 270 минг автомобиль ишлаб чиқаришини билдирар экан, компания Россияга экспортни қайта бошлаганидан ташқари, ўз автомобилларини Қозоғистон, Белоруссия, Украина, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилаётганини билдирди. Хусусан, шу йилнинг ўтган даври мобайнида Афғонистонга 2 млн АҚШ долларига тенг автомобиллар юборилган.

Бундан ташқари, «Ўзавтосаноат» раҳбари, «АвтоВАЗ» компаниясининг Ўзбекистондаги агресссив реклама сиёсати хусусида Kun.uz мухбири берган саволга ўз фикрини билдирар экан, бу «Ўзавтосаноат» маҳсулотлари савдосига умуман таъсир кўрсатмаслигини, сифат ва нарх масаласидаги натижани вақт кўрсатишини таъкидлади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • GM Uzbekistan кунлик авто контрактацияни 6,6 баробарга оширди 20 сен, 12:43
  • “Ўзавтосаноат” раҳбари ўзбек автомобиль саноатидаги 4 та муаммони айтиб берди 01 авг, 19:30
  • «Ўзавтосаноат» раҳбари нархлар нега оширилаётганини тушунтирди 30 июл, 12:47
  • «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари ўзгарди 27 июн, 20:43
  • “Ўзавтосаноат” 2015 йилда умумий қиймати 381,5 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишни бошлайди 16 апр, 21:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди 15 окт, 00:04 398
  • Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди 14 окт, 23:36 241
  • «AVTO 60 OY» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 14 окт, 23:18 332
  • Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари тўлиқ жорий этилмоқда 14 окт, 22:54 235
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33 163
  • Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди 14 окт, 22:31 684
  • Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео) 14 окт, 22:14 515
  • АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) 14 окт, 21:54 342
  • Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» 14 окт, 21:35 855
  • Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео) 14 окт, 21:20 1 126
  • Бўлимлар