«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 03:03
ЎЗO‘Z

Импорт қилинаётган автомашиналарга давлат божи 2 бараварга туширилиши кутилмоқда

10 сен, 12:03 4 159 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Импорт қилинаётган автомашиналарга давлат божи 2 бараварга туширилиши кутилмоқда Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва турли веб-сайтларда депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қонун лойиҳаси билан транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этишни кўзда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида ҳам кўриб чиқилди ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда “Адолат” СДП матбуот хизмати.

Фракция аъзолари Қонун лойиҳасининг концепциясини, хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилганини тўла қўллаб-қувватлашларини билдиришган. Фақатгина аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ушбу тўловлардан тушган маблағларнинг сарфланиш механизми тўлиқ очиб берилмагани, йиғимнинг жорий этилиши импорт қилинаётган ва маҳаллий автомобиллар нархига таъсири бўйича қонун ташаббускорларига саволлар билан мурожаат этишган.

- Мазкур тўловларнинг жорий қилиниши халқимиз ва истеъмолчиларни ўйлантираётганидек, нархлар ошишига олиб келмайди – деди “Ўзавтосаноат” AK вакили Рустам Қодиров. – Бу йиғимни маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчиларимиз локализацияни кенгайтириш, ички захираларни ишга солиш орқали ўз бўйнига олади. Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам алоҳида ёндашилмоқда. Жумладан, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра мамлакатимизга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, утилизация йиғимини жорий этиш ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган автомобиллар нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасидаги бошқа бир қатор масалаларни иккинчи ўқишгача тўғрилаш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини беришди ва қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 216
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 171
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 233
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 147
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 87
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 395
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 24
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 22
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 36
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 63
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 38
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 133
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Бўлимлар