«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:04
ЎЗO‘Z

Депутатлар машина нархини яна-да қимматлаштирадиган қонун лойиҳасини қабул қилмади

05 сен, 18:00 5 038 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатлар машина нархини яна-да қимматлаштирадиган қонун лойиҳасини қабул қилмади Олий мажлис Қонунчилик палатаси «Утилизация йиғими» қонун лойиҳасини қабул қилмади. Гарчи ушбу қонун орқали табиатни муҳофаза қилиш иддао қилинган бўлса-да, депутатлар эътироз билдирган ва шундоқ ҳам қиммат бўлган автомобил нарҳини яна-да ошишига олиб келишини билдирган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилиб ўтди.

«Куннинг биринчи ярмида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида автомобиллар утилизацияси учун «Утилизация йиғими»ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан қаттиқ эътироз ва иккиланишга сабаб бўлди.

Сўзга чиққан депутат ҳамкасбларимиз мутахассислардан бундай тартиб киритилишини асослаб беришни сўрашди, бироқ тайинли жавоб бўлмади. Мен ҳам йиғимни жорий қилишда экологик вазиятни яхшилаш бош мақсад эканлигига шубҳам борлигини билдирдим. Шундоқ ҳам қиммат автомобиллар утилизация йиғими жорий қилинса янада қимматламаслигига ким кафолат беради? «Экология» — жуда яхши баҳона топилди.

Хуллас фракция аъзоларининг эътирозларидан кўриндики қонун лойиҳаси овозга қўйилса қўллаб-қувватланмайди, шу боис илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланди.

Бунақа кўриниш ва аҳволдаги лойиҳани яқин орада ўтказмасак керак. Агар яна... Хуллас ҳаммага инсоф ва чидам», — дея ёзади Кушербаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 132
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 168
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар