«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:47
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors компанияси мижозларга огоҳлантириш билан чиқди

14 авг, 19:10 5 461 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors компанияси мижозларга огоҳлантириш билан чиқди UzAuto Motors АЖ автомобиль харид қилиш жараёнида коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мижозларга мурожаат билан чиқди. Унда, маълум бир моделдаги автомобиллар учун шартномалар йўқлиги, ёхуд қўшимча пул талаб қилиш ҳолатларига дуч келган харидорлар компаниянинг ишонч телефонларига қўнғироққ қилишлари мумкинлиги таъкидланган.

«Расмий дилерларда UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг барча ранг ва тўпламларига шартномалар мавжудлигини маълум қиламиз. Агар сиз автомобиль хариди жараёнида у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартнома йўқлиги, етказиб бериш муддатининг узоқлиги каби важлар билан қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, UzAuto Motors команиясининг ишонч телефонларига 78 141-77-77 рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, компания янги автомобиллар савдосида товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида «Uzavtosavdo» мобил иловасини ишга туширган. Агарда иловада зарур автомобиль йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. Мазкур илова орқали харидор ўзи истаган автомобилнинг ранги ва русумини танлаб унга шартнома олиши мумкин.

«Uzavtosavdo» иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 99
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 890
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 182
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 318
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 356
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар