«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:25
ЎЗO‘Z

Toyota педалларни адаштириб юборадиган ҳайдовчилар учун хавфсизлик технологияси ишлаб чиқди

13 авг, 07:37 3 145 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Toyota педалларни адаштириб юборадиган ҳайдовчилар учун хавфсизлик технологияси ишлаб чиқди Toyota газ ва тормоз педалларини адаштириб юборадиган ҳайдовчиларни страховка қиладиган фаол хавфсизлик технологиясини ишлаб чиқди. Қувватни бостириш янги функцияси йўлда пиёда ёки велосипедчини аниқласа, кескин равишда тезлашишга имкон бермайди. Ҳимоя тизими қўшимча функция сифатида таклиф этилади ва 70 ёшдан ошган ҳайдовчилар учун тавсия этилган.

Фаол хавфсизликнинг янги ёрдамчиси йил охирига келиб серияли автомобилларда пайдо бўлиши кутилмоқда. Биринчи навбатда қўшимча ҳимоя билан ёши катта ҳайдовчилар орасида оммалашган Prius ва Aqua гибридлари жиҳозланади. Бироқ машина эгаси истагига кўра, функцияни сотиб олинган ҳар қандай замонавий автомобилга ўрнатиш мумкин. Тизимнинг бошланғич нархи 50 минг иенни (475 доллар) ташкил қилади.

Японияда кекса ёшлилар айби билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиши катта муаммо ҳисобланади. 2018 йилда пенсия ёшидаги эътиборсиз ҳайдовчилар сабабли мамлакат йўлларида 460 киши ҳалок бўлган. Жумладан, 17 киши газ ва тормоз педалини адаштириб қўйган ҳайдовчилар қурбонига айланган. 2019 йил майида бундай автоҳалокатлар сонини камайтириш масаласи бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги мажлисда муҳокама қилинган.

Toyota’нинг ташаббуси рақобатчиларни шунга ўхшаш тизимларни ишлаб чиқишга ундайди. Японияда ўртача умр кўриш давомийлиги 84 ёшдан ошади. Ушбу кўрсаткич бўйича кунчиқар мамлакат дунёда биринчи ўринда туради ва охирги 10 йил ичида японлар яна 3,5 йил кўпроқ яшамоқдалар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 130
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 135
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 180
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 137
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар