«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:24
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида фоторадарлардан қарздорлиги бор автоуловлар жарима майдонига жўнатилмоқда

13 июл, 21:03 3 322 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида фоторадарлардан қарздорлиги бор автоуловлар жарима майдонига жўнатилмоқда Тошкент вилоятининг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 54 минг 596 та қоидабузарлик аниқланди. Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусхалари «Ўзбекистон почтаси»нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига орқали қоидабузарни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилмоқда.

«Ҳозирги кунда транспорт воситаси эгаларининг манзилларига содир этилган қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималар тўғрисида маълумотлар етказилганлигига қарамасдан жарималарни тўламай юрган ҳайдовчилар талайгина», дейилади вилоят ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида таҳлил қилинганда, Чиноз туманида 547 та, Зангиота туманида 461 та, Янгийўл туманида 428 та, Қибрай туманида 206 та, Ўрта Чирчиқ туманида 194 та, Юқори Чирчиқ туманида 167 та, Паркент туманида 106 та, Оҳангарон туманида 104 та, Чирчиқ шаҳрида 98 та, Бекобод туманида 86 та транспорт воситалари эгаларининг қарздорликлари мавжудлиги аниқланган.

Ушбу қарздорликларни ундириш учун Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қарздорлиги мавжуд фуқароларнинг автомашиналари жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар