«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:34
ЎЗO‘Z

Самарқандда сирена ўрнатилган 549 та автомашина аниқланган

12 июл, 12:01 4 263 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда сирена ўрнатилган 549 та автомашина аниқланган Буни билмайдиган одам йўқ ҳисоби — транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш тақиқланган. Бироқ шундай бўлса-да, автомашинасига турли товуш чиқарувчи қурилмалар — «сирена», «мигалка» ўрнатганларни ҳам кўрганмиз. Улар буни имкон қадар «ГAИ»ларга сездирмасликка ҳаракат қилади. Бироқ кўза кунда эмас, кунида синади, деб ёзади Zarnews

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБдан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг олти ойи давомида 549 та автомобилга назарда тутилмаган товуш чиқарувчи қурилма ўрнатилганлиги аниқланган. Тузилган баённомаларда қайд этилишича, 196 та ҳолатда ташкилотлар транспорт воситалари ва 353 ҳолатда шахсий автомобилларга сирена ўрнатилган. Бундан ташқари, транспорт воситасига «мигалка» ўрнатиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш — энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: Дарё




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар