«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:23
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors компанияси бош директори янги моделлар, ранглар ва электромобиллар тўғрисида маълумот берди

05 июл, 11:09 1 734 Авто
UzAuto Motors компанияси бош директори янги моделлар, ранглар ва электромобиллар тўғрисида маълумот берди
UzAuto Motors заводига уюштирилган пресс-тур чоғида UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов президент танқиди масаласида изоҳ берган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Р.Ражабовнинг айтишича, бюджет тоифасидаги тўлиқ йиғиладиган автомобиллар моделлари қаторида ўзгариш бўлади. «Кобальт» ўрнига янги модель ишлаб чиқарилади ва у шу йил охиригача тақдим этилади.

SUV тоифадаги машиналар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади, бундан ташқари, йирик тугунли йиғиш — SKD орқали Тошкентда йиғиладиган Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse автомобилларининг ҳам йил сўнгига қадар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Компания бош директори Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Жаҳонда электромобиллар сонининг тобора ўсиб бораётгани тенденцияси кўзга ташланаётганини қайд этар экан, Р.Ражабов электромобиллар бозорининг 60 фоизи Хитой ҳиссасига, қолган қисми бошқа давлатларга тўғри келишини таъкидлаган.

Электромобиллар ишлаб чиқаришда рентабелликка эришишда дастлаб аккумуляторлар таннархининг пасайиши асосий масала ҳисобланади. Агар шунга эришилса, бундай автомобилларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади. Лекин ривожланган давлатлардаги технологиялар ҳам ҳозирча электромобиллар учун аккумуляторлар таннархини арзонлаштириш имконини бермаяпти.

Рустам Ражабов компаниянинг тахминий нархи 1 миллиард АҚШ доллари атрофида эканлигига ҳам урғу берган.

Пресс тур давомида компания ишлаб чиқараётган автомобилларни бўяшда янгича ранглардан ҳам фойдаланиш йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинган. Эксклюзив буюртма қилинадиган автомобиллар учун GK2 — жилосиз қора рангдан фойдаланилади. Шунингдек, GBO — ҳўл асфальтрангнинг янги жилоси, GAN — тўқ феруза ранг, GD8 — қора туслардан ҳам фойдаланилади.

Янги ранглар сентябрь ойи охиридан бошлаб автомобилларга сепилади ва тўртинчи чоракдан бошлаб мижозларга етказилади. Алоҳида таъкидланишича, ушбу ранглар GM компанияси билан алоқадор заводлар ичида фақат Ўзбекистонда жорий этилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors заводларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль қайси? 05 июл, 10:35
  • GM Uzbekistan’нинг арзон моделлари Chevrolet Onix ва янги Tracker бўлиши мумкин 08 июн, 20:13
  • Энди Ўзбекистонда «Chevrolet Trailblazer», «Equinox» ва «Traverse» автомобиллари ишлаб чиқарилади 18 май, 14:25
  • GM-Uzbekistan «Gentra» ва «Matiz» ишлаб чиқаришни тугатишни режалаштирмоқда 06 июл, 13:53
  • Apple электромобиллар ишлаб чиқаришни 2020 йилда йўлга қўяди 20 фев, 11:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар