«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:48
ЎЗO‘Z

Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди

05 янв, 12:48 11 199 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди Фотожосуслар BMW 7-Series’нинг янги флагман седанини суратга олишга муваффақ бўлишди. autoblog.nl сайтида чоп этилган бу суратлардан янги моделнинг кузови “еттинчи” сериядаги аввалги модель услубидаги сипо дизайнга эга бўлиши ҳамда i8 суперкарида илк бор ишлатилган лазерли чироқлар билан жиҳозланиши кўриниб турибди, деб ёзади
Kun.uz.

Даставвал 2015 йил кузида Франкфуртда бўлиб ўтадиган автосалонда BMW’нинг янги флагман машинаси илк тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган эди. Чоп этилган суратлар “еттинчи”нинг янги модели аллақачон тайёрлиги ва 2015 йил январь ойининг бошларида Детройтда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши мумкинлигидан дарак беради.

Аввалроқ хабар берилганидек, BMW 7-Series янги авлод седани янги модернизациялаштирилган платформада қурилган бўлиб, кузовнинг оптималлаштирилиши ва қисмларининг енгил қотишмалардан тайёрланиши ҳисобига ўртача ҳисобда 150 килограммга енгилроқ бўлади. “Еттинчи” анъанавий тарзда икки кўринишда: стандарт (G11 индекси) ҳамда 13 сантиметрга узайтирилган ғилдирак базасида (G11 индекси) таклиф этилади.

Янги моделнинг куч қурилмалари олти ва саккиз цилиндрли бензинли ва дизелли двигателларни ўз ичига олади, қимматбаҳо вариантлари эса V12 двигатели билан жиҳозланади. Бундан ташқари, кейинроқ бу моделнинг 275 от кучидан зиёдроқ қувватга эга бўлган “турботўртлик”ка эга бўлган базавий версияси ҳамда бир ёки икки гибридли модификациялари пайдо бўлиши кутилмоқда.

BMW 7-Series’нинг янги моделида лазерли чироқлардан ташқари, янги интерфейсга эга бўлган ва янада қувватлироқ iDrive янги авлод мультимедиа тизими ҳам илк бор ишлатилади. Ҳайдовчилар учун бавариялик автомобилсозлар анъанавий асбоблар панели ўрнига тўлиқлигича рақамлаштирилган панелни ҳамда тўлдирилган реаллик билан жиҳозланган янги проекцион дисплейни таклиф қилишмоқда.




Фото: motor.ru / kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар