«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:36
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan’нинг арзон моделлари Chevrolet Onix ва янги Tracker бўлиши мумкин

08 июн, 20:13 9 308 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan’нинг арзон моделлари Chevrolet Onix ва янги Tracker бўлиши мумкин Фото: «Газета.uz»
GM Uzbekistan компанияси учта арзон (бюджет) автомобиль модели — иккита седан ва битта кроссоверни чиқаришга тайёрламоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон автомобилсозлик тармоғидаги манбаларга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, Chevrolet Onix седани ва Tracker кроссоверининг янги авлодини ўзлаштириш кутилмоқда. Учинчи автомобиль модели борасида General Motors билан музокаралар олиб борилмоқда.

«Бу ҳали жаҳонда тақдимоти ўтказилмаган янги автомобиллар бўлади», — дея таъкидлаган интернет-нашр манбаси. Қайд этиш жоиз, янги Chevrolet Onix арзон седани ва Tracker’нинг янги авлоди 2019 йил ёзида Хитой бозорида тақдим этилади.

Фото: «Газета.uz»
Аввалроқ GM Uzbekistan қиймати 10 ва 15 минг доллар бўлган арзон автомобилларни чиқариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.

Компания премиум синфга оид учта модель — Chevrolet Trailblazer, Equinox ва Traverse’ни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бу уч автомобилнинг бари йирик узелли йиғиш услубида йиғилади.

Бундан ташқари, янги арзон автомобиллар ишлаб чиқариш учун 500 миллион доллар эвазига ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шунингдек, GM Powerтраин Uzbekistan автомобиль двигателлари заводини модернизацияси учун 250 миллион доллар сарфлаш кутилмоқда. «Газета.uz» манбасининг маълум қилишича, бу маблағ кўп жиҳатдан янги арзон автомобилларни ўзлаштириш учун керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар