«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:08
ЎЗO‘Z

Об-ҳаво иссиқ вақтда ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар эриб кетмайдими?

17 мая, 09:13 5 264 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Об-ҳаво иссиқ вақтда ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар эриб кетмайдими? Ижтимоий тармоқларда авж олган баҳсларга назар солинса, Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар туфайли транспорт воситаларининг ҳайдовчиларида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини (КСЧ) ёқиш мажбурияти юзага чиққанлигига нима сабаб бўлганлиги хусусида ҳайдовчиларнинг барчаси ҳам тушунишмаган, дея махсус мақола билан чиққан ИИББ.

КСЧ нима?

Тўғри: кундузги сигнал чироқлари (КСЧ ингл. Daytime running lights, DRL) —куннинг ёруғ вақтида ҳаракатланиб келаётган транспорт воситасини олдиндан кўринишини яхшиловчи ташқи ёритувчи мосламалардир. Габарит чироқлари билан адаштирманг!

КСЧнинг мақсади – қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва пиёдага кўриниш, шу билан бирга, уни кўриш имкониятига халақит қилмаслик. Расман, бу дегани КСЧ қарама-қарши транспорт воситаси ва пиёдани кўзига қаратилган бўлади.

Хато: КСЧ ёки яқинни ёритувчи чироқлар сабабли сарфланадиган ёқилғи ҳажми сезиларли даражада ошади, деган фикр. КСЧнинг ёқилғи сарфланишига таъсири кам. Шу билан бирга эрталабдаги двигателни “қиздириш” амалиётига автомобилда ўрнатилган барча мосламаларнинг эҳтиёжидан ортиқ ёқилғи сарфланади.

Об-ҳаво иссиқ вақтда ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧ сабабли чироқларнинг линзалари эриши ростми?
Бўлиши мумкин. Чунки автомобиллар ёниб ҳам кетишлари ва ҳаттоки портлашлари ҳам мумкин. Энди, диққат савол: бундай ҳолат нима сабабдан рўй беради?

Тўғри жавоб: буни ҳамма билади: сабаб – ўзбошимчалик билан автомобиль тузилишига аралашиш, техник ҳолатга лоқайдлик билан муносабатда бўлиш.

Ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧ сабабли линзалар, ёритгичларнинг нур қайтаргичлари қуйидаги ҳолатларда эришлари мумкин:

• ўзбошимчалик билан ёритгичлар ўрнатиш вақтида электр ўтказгичлар нотўғри танланганда, ёки боғланмалар сифатсиз изоляция қилинганда;
• бу каби ёритгич турларига тўғри келмайдиган каттароқ кучга эга лампочкалар ўрнатилганда юқори куч ва иссиқ ажралиши сабабли. Масалан ташқи совитиш мосламалик (кулер) LED-лампа иш ҳолатида галоген лампалардан камроқ иссиқлик ажратади, аммо совитгич вентиляторининг ишдан чиқиши ёритгичнинг қизиб кетиб эришига сабаб бўлиши мумкин;
• техник кўрикдан ўтказиш вақтида электр ўтказгичлар синчковлик билан кўздан кечирилмаган;
• ёритгич ва лампаларда қалбаки (контрафакт) сертификатланмаган модулларни ишлатиш. Бу каби ёритгичларнинг пластиклари бардош бера олмай бузилади.

Хулоса: автомобиль ёритгичлари билан муаммо фақатгина электр-мослама ва ёритгич воситалари техник регламентга номувофиқ бўлганларида ёки ўзбошимчалик билан ташқи ёритувчи мосламалари тузилмасига ўзгартириш киритиш сабабли юзага чиқиши мумкин.

Ва яна иссиқ ҳаво ҳақида:
Аксарият одамларнинг ёзишларича, бизнинг об-ҳаво ёритгич линзаларининг ёниши ёки эришини “осонлаштиради”.

Бу хато: кенг тарқалган H4 ва H7 галоген лампаларининг иш температураси 450 градусга етади ва барча асл ва сертификатланган ёритгичлар шу температурага мўлжалланган, шунинг учун ҳеч қандай жазирама ва об-ҳаво ёритувчи мосламаларнинг юқори температурага нисбатан бардошига таъсир ўтказмайди. Мисол учун, ўртача ҳаво ҳарорати +35 градус бўлган Бирлашган Араб Амирликларида ёз вақтида ҳарорат 50 градусгача кўтарилади, у ерда ёниқ ёритгичлар билан ҳаракатланиш бир неча йиллардан буён тажрибадан ўтказилаётган бўлса, ҳеч қандай муаммолар юзага келмаган.

Ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧ сабабли йўллардаги хавфсизлик ошиши таъсири шунчалик каттами?
Ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқлари йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишларини аксарият мутахассислар таъкидлашган. Ҳақиқатдан ҳам, шаҳар гавжумида кўримсиз рангдаги автомобилни кўрмай қолиш ёки қарама-қарши ҳаракатланаётган машинани ёруғликлар ва соялар таралиши шароитида кўрмай қолиш бир ҳолат. Иккита ёрқин ёруғлик манбаига эътибор бермасдан кўрингчи!

Инсоннинг юқори тезликда автомобиль бошқариши давомида психофизик хусусиятлари тўғрисида асосли илмий таҳлил натижаларини келтирамиз:

Тана ва кўзларнинг ҳаракатсиз ҳолатларида горизонтал текисликнинг кўриш доираси 120 градусни ташкил этади. 20 км/с тезликда кўриш доираси 80 градусгача қисқаради, 40 км/с тезликда эса – 45 градусгача, 80 км/с тезликда – 30 градусгача, 100 км/с тезликда – 22 градусгача, 160 км/с тезликда – 5 градусгача. Ушбу майдонлардан ташқарида ҳайдовчи ҳеч нимани кўра олмайди. Натижада йўл четидан марказига қараб ҳаракатланаётган объектлар билан тўқнашиш ёки урилиш эҳтимоли ошади.

Шу билан бирга, шуни инобатга олиш керакки, икки автомобиль қарама-қарши катта тезликда ҳаракатланаётганларида ҳайдовчилар кўриш майдони қисқариши сабабли қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобилларни кўришмайди. Тезлик ошган сари йўлда нигоҳнинг узоқни кўриши кучаяди. Агар 50-60 км/с тезликда нигоҳнинг 150-180 метрни қайд қилиши етарли бўлса, 140-160 км/с тезликда бу масофа 640-720 метрга ошади.

Инсон кўзлари объектларни эмас, улардан тараладиган ёруғликни кўради. Йўл ҳаракати иштирокчисининг кўзларига йўналтирилган ёрқин ёруғлик манбаи уни эртароқ пайқаш имкониятини беради. Шунинг учун БМТнинг ЕЭК 87-сон қоидаларида КСЧдан тараладиган ёруғлик кучи 400-1200 кд (кундузи кўриш учун етарли, аммо кўзни қамаштирмайди) бўлиши зарурлиги белгиланган бўлиб, ёруғлик кучини таралиш йўналишини қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг кўзларига қаратилган.

Кундуз вақтида рўй берган ЙТҲлар таҳлили шуни кўрсатдики, улардан 50 фоизининг сабаби ҳайдовчи ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини, қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобиль ва пиёдаларни кўрмаганлиги сабабли рўй берган. Чорраҳалардан бу кўрсаткич 80 фоизгача ўсади. Ёниқ ёритгичлар машинани умумий манзарадан ажратиладиган қилади (айниқса чет томонлардаги).

Шу билан бирга яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧлари ёниқ транспорт воситалари яқинроқда жойлашгандек туюлади. Натижада, ҳайдовчилар хавфли қувиб ўтиш ёки чорраҳага чиқишдан ўзларини тийишади.

КСЧ сабабли ҳайдовчи ён томонларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини яхшироқ қайд қилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси – хавфсизлик учун. Жаҳон тажрибасининг гувоҳлигича, бу каби чоралар ЙТҲлар сонини 9 дан 25 фоизгача туширади, пиёдаларнинг ўлимини эса 29 фоизгача камайишига олиб келади.

Ўзбекистонда бир йилда 9 минг атрофида ЙТҲлар содир бўлишини инобатга олсак, уларнинг сонининг 15 фоизга камайиши – муҳим рақамдир, чунки ҳар бир ҳолат инсон ҳаёти билан боғлиқдир.

Уларда қанақа экан?
Яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧларни ёқиш биздан ҳам иссиқ об-ҳаволи давлатлар қонунчилигида кўзда тутилган. Умуман олганда эса жаҳон тажрибаси қуйидагича:

- Буюк Британияда КСЧ ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ишлатилади, аммо шу билан бирга уларнинг кучи пасайтирилган бўлиши керак;
- АҚШда узоқни ёритувчи чироқлар ишга солинади, уларнинг ҳам кучи камайтирилган бўлади (“30 фоизга қиздирилган узоқлик” ёки “скандинавия ёруғлиги”);
- Скандинавия давлатларида алоҳида сигнал чироқларини ишлатиш шарт. Шу билан бирга бу давлатларда ишлаб чиқариладиган машиналарда бу каби ёритгичлар ўрнатилган ҳолда чиқарилади;
- Россияда туманга қарши ёритгичларни КСЧ сифатида ишлатиш кўзда тутилган;
- қўшни давлатларда КСЧ бир неча йиллар давомида: Қирғизистонда – 2009 йилдан бери, Қозоғистонда – 2014 йилдан бери ишлатилади.

Автомобиллари эски русумдаги ҳайдовчилар нима қилишлари керак?
Эски автомобиллар соҳибларига биз техник хизмат бекатларида электр ускуналарнинг, электр ўтказгичларнинг эскирганликларини техник кўрикдан ўтказишни ва ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар билан ҳаракатланишни тавсия этамиз.

Туманга қарши чироқлар билан ҳаракатланиш мумкинми?
Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ (137-банд), туманга қарши чироқлар қуйидаги ҳолатларда ишлатилишлари мумкин:

- етарлича кўриниш бўлмаган шароитда, шунингдек яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар билан бирга;
- тунги вақтда йўлларнинг ёритилмаган қисмларида яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар билан бирга;
- Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган шароитларда ёритгичларнинг яқинни ёритувчи ёруғликлари ўрнига;
- ЙҲҚнинг 138-банди: кундуз вақтида барча ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқлари ёниқ бўлишлари зарур.

Ёниб турган чироқларнинг ёруғлиги кўриш қобилиятига таъсир этадими?
Баъзи ҳайдовчилар ёниқ чироқларни деб доғлар, шуълалар пайдо бўлиб, улар сабабли ҳайдовчиларнинг кўриш қобилиятлари пасайиб кетади, деб тахмин қилишди.

Ишлаб чиқарувчи завод томонидан тўғриланган ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар, ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлардан тараладиган ёруғликнинг маълум градусида шуълалар бериши мумкин эмас.

Ёниқ ҳолатдаги КСЧ сабабли транспорт воситасининг двигатели учун ортиқча оғирлик туғдирадими?
Бу оғирлик замонавий двигателлар тузилмасида кўзда тутилган.

Ишлаб чиқарилаётган автомобиллар жаҳон стандартига мувофиқми?
Доимий ўқувчилардан бири GМ/Ўзавтосаноатга расмий хат билан мурожаат қилиб, унда қуйидаги саволларни йўллаган.

«Ассалому алайкум. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2019-йилдаги 292-сон ВМҚга мувофиқ, Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, хусусан, 198-бандда: “Кундуз вақтда барча ҳаракатланаётган автомототранспорт воситаларида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқлари ёниқ бўлишлари керак”.

25.04.2017-йилдаги 237-сон ВМҚга мувофиқ, ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари умумий регламентга мувофиқ бўлишлари керак, хусусан “[11 изоҳ] Кундузги сигнал чироқлари ва ён чироқлар ўрнатилиши факультатив ҳисобланиб, аммо ўрнатилган тақдирда улар БМТнинг ЕЭК Қоидаларидаги талабларга тўлиқ жавоб беришлари керак [№ 87–00, 1–13 қўшимча билан бирга]”.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, баъзи модификациялар (масалан, экспортга йўналтирилувчи) Ravon R2 ва Chevrolet Spark автомобиллари олдинги бамперда туманга қарши чироқлар ўрнига ўрнатиладиган кундузги сигнал чироқлари билан (КСЧ) жиҳозланадилар,

Юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда қуйидаги саволларга изоҳ беришингизни сўрайман:

1. "GM Uzbekistan" ташкилотида ишлаб чиқариладиган барча русумларга ўрнатиладиган кундузги сигнал чироқлари (КСЧ) 25.04.2017-йилдаги 237-сон ВМҚ билан тасдиқланган умумий техник регламентга мувофиқми?

2. Айнан Ravon R2 ва Chevrolet Spark русумли автомобилларнинг одинги бамперларида ўрнатилган кундузги сигнал чироқлари (КСЧ) 25.04.2017-йилдаги 237-сон ВМҚ билан тасдиқланган умумий техник регламентга мувофиқми? Раҳмат».

Ва ишлаб чиқарувчи заводдан қуйидаги расмий жавоб олди.

ИИББ қўшимча қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида кундузги сигнал чироқлари БМТнинг ЕЭК 87-00-сон Қоидаларининг 1-13 қўшимчалари талабларини инобатга олган ҳолда мувофиқ бўлишлари керак.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Ёниқ кундузги сигнал чироқлари ёки яқинни ёритувчи чироқлар – бу сизнинг пассив хавфсизлигингиздир. Сизнинг транспорт воситангиз узоқдан бошқа ҳайдовчиларга кўриниши сабабли – у олдиндан хавфли ҳаракатга, бурилишга, қувиб ўтишга тайёрланиши ёки кутиб туриши мумкин. Ҳайдовчиларнинг йўллардаги маданияти – бу йўл ҳаракати хавфсизлиги ва инсонлар ҳаётини асрашдир! Йўл ҳаракати қоидаларини бузманг”, - дейилади мақолада.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 59
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар