«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:23
ЎЗO‘Z

Йилнинг энг яхши автомобили танлови ғолиби эълон қилинди (фото, видео)

19 апр, 10:50 6 438 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йилнинг энг яхши автомобили танлови ғолиби эълон қилинди (фото, видео) 17 апрелда Нью-Йоркдаги автосалонда “Жаҳоннинг йил автомобили” танлови ғолиби эълон қилинди. Бу юксак унвонга Jaguar британ маркасининг тўлиқ электр куч қурилмали илк автомобили I-Pace лойиқ деб топилди. Jaguar Land Rover гуруҳи учун бу унвон тарихдаги иккинчиси бўлди: 2 йил аввал Jaguar F-Pace модели дунёнинг энг яхши автомобили деб топилганди.

Умуман олганда I-Pace 3 та йўналиш бўйича энг яхши деб топилган.

Дастлаб ғолибликка даъвогарлар рўйхатида 40 та модел бўлган. Учта финалчидан иборат қисқа рўйхат Женевадаги автосалонда эълон қилинганди. Бу рўйхатга Audi e-tron, Jaguar I-Pace ва Volvo S60/V60 киритилганди. Ғолибни таркибига 24 та давлатдан автомобиль соҳасини ёритувчи 86 журналист кирган ҳакамлар ҳайъати танлаган.

Нью-Йорк автосалонида яна 5 та йўналиш бўйича ғолиблар эълон қилинган. “Энг яхши нуфузли автомобиль” йўналишида Audi A7, “Энг яхши спорткар” йўналишида McLaren 720S, “Энг яхши шаҳар автомобили” йўналишида Suzuki Jimny, “Энг яхши экологик автомобиль” ва “Энг яхши дизайн” йўналишларида I-Pace ғолиб деб топилган.

Фото: Audi A7

Фото: McLaren 720S

Фото: Suzuki Jimny
2018 йилда “Жаҳоннинг йил автомобили” номига Volvo XC60 модели, 2017 йилда эса Jaguar F-Pace сазовор бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 99
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 890
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 182
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 318
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 356
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар