«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

Янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади

19 мар, 22:57 8 925 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади.

Мажбурий суғурта бўйича янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.

Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули оширилиб, 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суғурта товони шу суммадан ошмайди. Илгари бу сумма 12 млн. сўмни ташкил қилган.

Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди.

Шунингдек, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин.

Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 219
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 896
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 186
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 321
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар