«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 09:01
ЎЗO‘Z

Наманганда Хитой автомобиллари қачон ишлаб чиқарилиши маълум бўлди (фото)

26 фев, 20:13 12 937 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда Хитой автомобиллари қачон ишлаб чиқарилиши маълум бўлди (фото) Ўтган йилнинг апрель ойида Наманган вилояти Поп шаҳрида ўртача юк автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши, бу билан Foton Do’stlik Servis ва Хитойнинг Foton Motor компаниялари шуғулланиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Биринчи юк машинаси 2018 йил сентябрида чиқиши маълум қилинган эди. Бироқ, 2018 йил охиригача Ўзбекистон-Хитой қўшма автомобиллари пайдо бўлмади.

Nampravda журналистлари Foton Do’stlik Servis маҳаллий компанияси раҳбари Воҳид Ҳамидов билан боғланишди:
- Ҳа, биз дастлаб 2018 йилда автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштиргандик. Бироқ, объектив сабабларга кўра, лойиҳанинг бошланиш муддатини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлдик. Президент қарори билан бизнинг лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастурига киритилгани яхши хабар бўлди. Тез орада ишлаб чиқаришга тайёргарлик бошланади, Мустақиллик байрами кунига, 2019 йил сентябрига қадар биз автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

Янги заводнинг 51 фоиз акциялари Ўзбекистонга, 49 фоизи эса Хитойга тегишлидир. Хитойлик ҳамкоримиз - “Urumqi Xin Xi Xin Sheng International Trading Co., LTD” лойиҳага 14 млн доллар сармоя киритмоқда. Заводнинг режалаштирилган қуввати ойига - 500-1000 дона автомобиль.

Foton Motor билан тузилган дастлабки шартномага мувофиқ, ушбу ширкатнинг тўрт турдаги ўртача юк автомобилларини ишлаб чиқариш учун лицензия олдик. Уларга яна бир модель қўшилади - Foton View CS2 Supporter микроавтобуси. Улар Попдаги янги заводда ишлаб чиқарилади. Барча маҳсулотларимиз UzFoton бренди остида тақдим этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 358
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 643
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 261
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 0
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 0
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 2
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 100
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 66
  • Бўлимлар