«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:35
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan’дан Tracker нархига Malibu, Lacetti нархига эса Tracker сотиб олиш мумкин

13 фев, 22:30 12 516 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan’дан Tracker нархига Malibu, Lacetti нархига эса Tracker сотиб олиш мумкин Фото: GM Uzbekistan
GM Uzbekistan АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жисмоний шахсларга Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни ишлаб чиқди. Бу ҳақда GM Uzbekistan матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда харидор Tracker автомобили пулига (215 млн сўм) Malibu, Lacetti пулига эса (128 млн сўм) Chevrolet Tracker харид қилиши мумкин.

Янги суғурта тури Chevrolet Malibu ва Chevrolet Tracker автомобиллари учун айнан ушбу миқдордаги дастлабки тўловни амалга ошириб, ушбу автомобилларнинг эгасига айланиш имконини беради. Автомобилнинг қолган суммаси 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Акция 14 февралдан 1 мартга қадар амал қилади. Акция бўйича ажратилган автомобиллар сони чегараланган. Қайд этиш жоизки, мазкур акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.

Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан, шунингдек муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

Маълумот учун, бугунги кунда «Ўзагросуғурта» АЖ бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик универсал суғурта компанияси бўлиб, аҳоли ва тадбиркорларга 140дан ортиқ суғурта хизматларини қулай ва тезкор тақдим этиб келмоқда. Компания бутун Республика бўйлаб ўзининг ҳудудий бўлинмаларига эга. Бу Республиканинг нафақат йирик шаҳарларида, балки энг чекка ҳудудларида яшовчи ва фаолият юритувчиларга сифатли суғурта хизматларидан фойдаланиш учун катта қулайлик яратади. Тўлов қобилиятининг юқорилиги эса Компания мажбуриятларини ўз вақтида сўзсиз амалга оширишини таъминлайди. Айнан шу боис «GM Uzbekistan» АЖ ўзига суғурта ҳамкори сифатида ушбу компанияни танлади.

GM Uzbekistan АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ келгусида ҳам мижозларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида янги хизмат турларини таклиф этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 182
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар