«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:37
ЎЗO‘Z

RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади

13 сен, 16:33 6 929 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади Ўзбекистоннинг RAVON автомобиль бренди Россияда 2018 йил август ойида бирорта ҳам автомобиль сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг янги ҳисоботида қайд қилинган.

Ҳисоботда қайд қилинишича, энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади. Шу билан бирга, 2018 йил август ойида автомобиллар савдосининг 11,0 фоизга ўсиши кузатилган. 2017 йилнинг шу даврига таққосланганда 14 644 дона автомобиль кўпроқ сотилган, жами 147 388тани ташкил этилган. Умуман, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида Россия бозорида жами 1 140 061 дона автомобиль сотилган.

Бироқ Ўзбекистоннинг RAVON бренди Россия автобозорида ўз ўрнини йўқотишда давом этмоқда. Корхона кетма-кет учинчи ойдирки умуман автомобиль сота олмай келмоқда. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 518 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган ва бу борада Россия бозорида кучли 20 таликка кира олганди, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184 та RAVON брендидаги машиналар сотилган эди.

Таққослаш учун, июнь ойида Россия бозорларида Lada 28 683, KIA 18 857, Hyundai 13 993 дона автомобилларини сотишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, RAVON июнь ва июль ойида ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмаганди. Шунга қарамай, компания июль ойи сўнггида Россия бозори учун чиқарилган автомобиллари нархини кескин оширганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 183
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар