«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:56
ЎЗO‘Z

ИИББ: «Ўзбекистонда «тонировка»га ҳали рухсат берилмаган»

06 авг, 13:58 7 037 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИИББ: «Ўзбекистонда «тонировка»га ҳали рухсат берилмаган» Шу йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Дарҳақиқат, ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 августдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Лекин хулоса қилишга шошмаган ҳолда, қарорнинг кейинги бандларида белгиланган вазифаларга ҳам эътибор қаратамиз, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ маълумотида.

Хусусан, қарорнинг 4-бандида енгил автотранспорт воситалари ойналарининг қорайтириш бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, бунинг учун ИИВ ва «Ўзстандарт» агентлигига бир ой муддат берилган.

Шунингдек, енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ойналарининг туси рухсатномасиз ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш вазифаси ҳам белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, бир ой муддатда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилади.

Демак, ана шу босқичлар, яъни қорайтирилган ойналардан фойдаланишга оид механизм тўлиқ ишлаб чиқилмагунга қадар енгил автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ноқонуний ҳисобланади. Енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 сантиметрдан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш (қорайтириш) бундан мустасно, бунинг учун рухсатнома талаб этилмайди.

Шунга кўра, давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланган ҳайдовчилар Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига мувофиқ, жаримага тортилади. Жорий йилнинг биринчи ярмида ЙПХ инспекторлари томонидан 1078 та ана шундай қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган ва чоралар кўрилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 63
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар