«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 11:36
ЎЗO‘Z

Тошкент кўчаларида давлат рақам белгиси TAJRIBA бўлган Lacetti ҳаракатланмоқда

24 ноя, 20:48 11 174 Авто
Тошкент кўчаларида давлат рақам белгиси ўрнида TAJRIBA деган ёзуви бор Chevrolet Lacetti (Gentra) автомобили ҳаракатланаётгани қайд этилди. Автомобиль сурати Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Тошкент кўчаларида давлат рақам белгиси TAJRIBA бўлган Lacetti ҳаракатланмоқда
Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган хабарга кўра, GM Uzbekistan компанияси Тошкент кўчаларида газ баллон ускунаси ўрнатилган, газда ҳаракатланувчи Lacetti автомобилларини синовдан ўтказаётган бўлиши мумкин.

Қайд этишларича, General Motors талаблари бўйича, ишлаб чиқарилаётган автомобилларда муҳандислик ўзгаришлари юз берса, синов-тажриба автомобили турли шароитдаги 20 минг километр йўлни TAJRIBA, TEST, TEST CAR каби белги билан босиб ўтади.

Фойдаланувчилардан бири сурат Андижон вилоятида олинганини таъкидлаб, «бу тажриба машиналарига Андижондан ташқарига рухсат йўқ» эканлигини қайд этиб ўтган. Бироқ бошқа фойдаланувчилар сурат Тошкентда олинганини, ўрни келганда, алоҳида суратлар билан ҳам асослашга ҳаракат қилган.

Аввалроқ, GM Uzbekistan компанияси 2015 йил октябридан газ баллон ускуналари билан жиҳозланган Lacetti русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Daryo.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • «Учтепа-Автосавдо» автосалонида сотилаётган автомабиллар нархлари билан танишинг (19 январь 2017 йил) 19 янв, 14:55
  • Фото: Тошкентнинг «пиёда»га айланган автобуси 22 авг, 12:06
  • Тошкентда ноодатий ЙТҲ юз берди 24 июн, 20:31
  • Lacettiнинг газ баллони ускунаси билан жиҳозланган серияси 22 июн, 15:11
  • Тошкентда навбатдаги ЙТҲ қайд этилди 29 апр, 21:14
  • Андижонликлар Cobalt машинасидан трактор ўрнида фойдаланишди 16 янв, 22:40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек тилининг латофати ва жозибасини ҳис қилмоқчи бўлганлар ўлмас мақомларимизни эшитсин» (видео) 22 окт, 11:09 19
  • Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди 22 окт, 10:53 91
  • Ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузишни бекор қилиш таклиф этилмоқда 22 окт, 10:48 114
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро танловда 1-ўринни қўлга киритди (фото) 22 окт, 10:30 99
  • Чехия контрразведкаси Россия жосуслик тармоғини фош этганини маълум қилди 22 окт, 10:03 181
  • Президент ўзбек тили тарғиботи ҳақида: «Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак» 22 окт, 09:37 95
  • Украинада 218 прокурор ишдан бўшатиладиган бўлди 22 окт, 09:13 191
  • Байрутдаги намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда 22 окт, 08:50 133
  • 71 ёшли раққоса ёш йигит билан рақсга тушиб барчани лол қолдирди (видео) 22 окт, 08:16 890
  • Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб нималар ўзгаради? 22 окт, 07:43 1 107
  • Бўлимлар