«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:37
ЎЗO‘Z

Тошкентда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузганларга нисбатан чоралар кўрилмоқда

21 фев, 20:02 17 719 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузганларга нисбатан чоралар кўрилмоқда Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ Бошқармаси ходимлари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидабузарлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда, деб хабар қилади бошқарма матбуот хизмати.

Жумладан, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жойида маъмурий баённомалар расмийлаштириб келинмоқда. Агарда транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларига риоя килинмаганлиги оқибатида мазкур транспорт воситаси йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига ҳалақит берса, МЖтКнинг 291-моддасига асосан транспорт воситасини махсус тўхташ жойлари (жарима майдони)га эвакуация қилинмокда.

Президентнинг 14 февраль кунидаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритиш, бунда ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилган.

Мазкур қарор талаблари ижроси юзасидан тегишли таклифлар тайёрланмоқда, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда пойтахт кўча ва йўлларида ўрнатилган 3.27 (Тўхташ тақиқланган) ва 3.28 (Тўхтаб туриш тақиқланган) йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Хатлов давомида ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўқотган йўл белгиларини олиб ташлаш, шунингдек, 3.27 (Тўхташ тақиқланган) йўл белгиларини 3.28 (Тўхтаб туриш тақиқиланган) йўл белгиларига алмаштириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Маълумот учун:
МЖтКнинг 1286-моддаси - транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши





Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 182
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар