«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:24
ЎЗO‘Z

Авторақамлар савдоси бўйича маълумот берувчи SMS-хабарлаш хизмати ишга тушди

20 фев, 17:30 5 753 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Авторақамлар савдоси бўйича маълумот берувчи SMS-хабарлаш хизмати ишга тушди “ЎзРТХБ” АЖ Play-mobile контент-провайдер билан биргаликда мижозларни SMS-хабарлаш бўйича бир қатор лойиҳаларни жорий қилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

SMS-хабарлаш хизмати орқали қизиқтираётган авторақамларни савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор олишлари ҳамда муайян лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб боришлари мумкин. Бу эса мижозга қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик, сотиб олинган авторақам тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини беради.

Биржанинг мазкур хизматига уланиш учун avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида мижознинг шахсий кабинетидаги SMS саҳифасига ўтиш ва офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Хизмат учун ойлик абонент тўлови 10 000 сўмни ташкил этади. Ўз навбатида SMS хабарлар хизматга уланиш пайтида кўрсатилган телефон рақамига келиб тушади.

Биржа томонидан SMS-хабарлаш бўйича жорий этилган иккинчи хизмат тури фермер хўжаликларига бепул асосда тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа минерал ўғитларни фермер хўжаликларига биржа савдолари орқали сотиш бўйича ишлаб чиқилган тажриба лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Минерал ўғитлар бўйича шаклланган котировкалар фермерлар томонидан рўйхатдан ўтказилган мобил алоқа рақамига ҳафтада икки марта автоматик равишда юборилади.
SMS-хабарлаш хизмати, Авторақамлар савдоси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 127
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 134
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 177
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар