«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:51
ЎЗO‘Z

«Автотест»нинг монополиясига барҳам берилади

14 фев, 12:39 6 263 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Автотест»нинг монополиясига барҳам берилади Таҳририятимизга «Автотест-Репорт» МЧЖнинг мажбурий курсларини ўташ ва унинг учун пул тўлашдан норози бўлган ҳайдовчилар, асосан, лицензия асосида меҳнат қилаётган таксичилардан кўплаб қўнғироқлар, хатлар келиб турган эди, деб ёзади Кун нашри. Уларнинг истаги — асосан, бу янги тизимни бекор қилиш, ҳеч бўлмаса ўқитиш нархларини пасайтириш, чўнтак кўтарадиган қилишдан иборат бўлиб, улар буни тўловлар оғирлик қилиши, юридик шахс ихтиёридаги машинани корхоналарда бир неча киши ҳайдаши ва уларнинг барчасини ўқитиш корхоналарга ҳам қимматга тушиши, ортиқча харажатлар юзага келаётгани билан асослаб келишаётган эди.

Парадоксал вазият юзага келади: кичик корхона раҳбарининг шахсий ва хизмат машинаси бор. Битта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳар иккисини ҳайдаши мумкин. Лекин корхона ҳисобида турган машинани ҳайдаганлиги учун фақат бир ташкилотга пул тўлаб ўқиши керак. Ҳар икки йилда!

Айнан «Автотест» ўқишлари туфайли лизингга ва корхона ҳисобига кредитга ёки тўлиқ пул тўлаб автомашина сотиб олиш фикридан воз кечганлар ҳам бор.

Боз устига, масалан, вилоятлардан биридан келган шикоятларда ҳеч қанақа инновацион ўқитиш ўтказилмаётгани, ўша-ўша юриш-туриши шубҳали ўқитувчилар, ўша-ўша эски шаблонлардан фойдаланишаётганини изҳор этишган.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида эълон қилинишича, вазирлик томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 128
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 168
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 135
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар