«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:41
ЎЗO‘Z

Самарқандда Volkswagen автомашиналари ишлаб чиқарилади

16 ноя, 22:54 13 365 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда Volkswagen автомашиналари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG”концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида Volkswagen Amarok пикапларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

JV MAN Auto-Uzbekistan Марказий Осиёдаги MAN русумидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. 2009 йилнинг август ойида ташкил этилган компания Самарқанд вилоятида жойлашган.

JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон — Германия қўшма корхонаси ҳозирда 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий MAN тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқармоқда. Компания, шунингдек, автобуслар, юк, бетон қорувчи, сув ташишга ихтисослашган машиналар каби 50 турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаради.


Бош қароргоҳи Германиянинг Вольфсбург шаҳрида жойлашган Volkswagen AG дунёдаги етакчи йирик автомобилсозлик концернларидан бири саналади. Компания 2016 йилда дунё бўйича 10,3 миллионтадан кўпроқ автомобиль сотган.

Концерн дунёга машҳур 20 брендни ўзида бирлаштирган: Volkswagen, Audi, Seat, Skoda, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Porsche, Ducati, Volkswagen, Scania ва MAN шулар сирасидандир.

Концерннинг моделлар қатори мотоцикллардан тортиб, арзон нархлардаги ихчам ва ҳашаматли автомобиллар, автобуслар ва оғир юк машиналарини қамраб олган.

Volkswagen Amarok ўрта ўлчамдаги пикап бўлиб, ўзида юқори аниқликдаги бошқарувчанлик, катта юк кўтарувчанлик жиҳатлари, 4MOTION тўлиқ приводли тизим, 8 поғонали узатмалар қутиси ва ушбу тоифадаги машиналар учун энг кучли 3 литрли V6 TDI двигателини мужассамлаштирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 132
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 168
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар