«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Nexia автомобили москваликлар учун талабгир автомобиллар бўйича кучли ўнталикдан ўрин олди

08 окт, 14:22 10 075 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Nexia автомобили москваликлар учун талабгир автомобиллар бўйича кучли ўнталикдан ўрин олди Москваликлар орасида талабгирлиги бўйича янги автомобиллар маркалари ўнталигидан бирорта ҳам Россия автомобиль брендлари ўрин олмади. Бу ҳақда "Автостат" таҳлилий агентлигига таяниб Kun.uz хабар бермоқда

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Москва аҳолиси орасида янги енгил автомобиллардан энг талабгири Hyundai Solaris ҳисобланади: 2015 йилнинг 8 ойи давомида Москвада бу автомобилдан 9,1 минг дона сотилган. Бу борада 2-ўринни 5,88 минг дона сотилган Kia Rio автомобили эгаллади.

Етакчи бешталикка, шунингдек, Skoda Octavia (4,33 минг), Volkswagen Polo (3,9 минг) ва Toyota Camry (3,04 минг) кирди. Кейинги ўринларни Nissan X-Trail, Kia Ceed, Skoda Rapid, Toyota RAV4 ва Renault Duster автомобиллари эгаллади.

Агентликнинг таъкидлашича, москваликларнинг янги ва тутилган автомобиллар бозорларидаги афзал кўришликлари фарқланмоқда. Тутилган автомобиллар орасида 8 ой ичида 7,45 минг дона сотилган Ford Focus машинаси эгалламоқда. 2- ва 3-ўринларни 3,61 минг дона сотилган Opel Astra ва 3,19 минг дона сотилган Volkswagen Passat эгалламоқда.

4-ўринни Skoda Octavia (3,14 мингта), 5-ўринни Mercedes-Benz E-класс (3,11 мингта) эгаллаган. Москваликлар орасида талабгир тутилган машиналар етакчи ўнталигидан шунингдек, 5-сериядаги BMW, Daewoo Nexia, ВАЗ-2107, Mitsubishi Lancer ва Toyota Camry ҳам ўрин олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар