«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда йўлларга қўйиладиган камералар қонунийлаштирилади

31 июл, 00:04 8 371 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда йўлларга қўйиладиган камералар қонунийлаштирилади Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва автоматлашган тизимда қайд этилган шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, у орқали олинган маълумотларни маъмурий (оғир ҳолларда жиноий) иш бўйича далил сифатида тан олиш ҳақида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "UzDaily"га асосланиб "Daryo" хабар бермоқда.

Нашр эслатишича, Тошкентда «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг вазифаларидан бири — йўл ҳаракатини видео орқали кузатиш, қоидабузарликларни видео орқали қайд этиш. Бироқ автоматлаштирилган тизим иши ҳозирча қонуний жиҳатдан мустаҳкамланганича йўқ.

Тизимнинг техник имкониятлари қоидабузарлик содир этган ҳайдовчини аниқлашга етмайди. Битта транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бир неча кишида бўлганда қоидабузарликка алоқадорликдан бош тортиш ва айбдорни жавобгарликка тортишнинг имконсизлиги ҳолатлари бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, Маъмурий жавобгарлик кодексини 17¹-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда, у йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳар гал видеокузатув орқали қайд этилганида транспорт воситаси эгасига жавобгарлик юклайди. Шу билан бирга, ўша вақтда автомобилни бошқараётган шахс аниқланса ёки транспорт ўғирланган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Қоидабузарлик видео орқали қайд этилганда автоматик равишда жарима тўғрисида электрон ҳужжат ёзилиб, протокол тузилмасдан уч кун ичида почта орқали транспорт эгасига жўнатилиши, қоидабузарлик учун жарима ихтиёрий равишда тўланиши учун 60 кунлик муддат ажратилиб, бу вақт ичида тўланмаган тақдирда транспорт воситасини тўлов тўлиқ амалга оширилгунча мажбуран ушлаб туриш каби меъёрлар киритилиши таклиф этилган.

Шунингдек, кодекснинг 36-моддасига киритиладиган ўзгартириш йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қоидабузарлик амалга оширилган кундан бошлаб бир йил ичида қўлланилишини таъминлайди (ҳозир икки ой ичида).

Шунингдек, бошқа қатор вазиятларни назарда тутиб, кодекснинг 28, 128³, 245, 248, 256 ва 294-моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 182
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар