«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:39
ЎЗO‘Z

Tesla янги ихчам кроссоверини намойиш қилди

07 июн, 17:15 7 647 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Tesla янги ихчам кроссоверини намойиш қилди Электрокарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси акциядорлар мажлиси доирасида қимматли қоғозлар эгаларига янги ихчам кроссовер тизерини намойиш қилди. Ҳозирча, унинг Model Y деб аталиши маълум. Тизер суратини InsideEVs эълон қилди.

Шу билан бирга, янги электромобилнинг техник тафсилотлари ҳам ошкор қилинмаган. Tesla раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, кроссовер Model 3 платформасида барпо этилмайди. Чунки, унинг фикрича, Model S негизида Model X электрокарини ишлаб чиқиш хато бўлган.

Маск қайд этганидек, Tesla Model Y’нинг серияли намунаси 2019 йилда пайдо бўлади. Унинг тахминича, йўлтанламасга бўлган талаб Model 3 талабидан ортиб кетади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Tesla Model Y эшиклари тепага очиладиган бўлиши эҳтимол. Бу каби эшиклар Model X’да ҳам қўлланилади. Бундан ташқари, у янги авлод автопилотига эга бўлади.

Tesla компанияси режаларига, шунингдек, бир нечта янги электрокарларни ишлаб чиқиш киради. Хусусан, компания Roadster моделини тиклашни, юк машинаси ва шаҳар электробусини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 59
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар