«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Тошкент ЙҲХБ: Чорраҳаларда камераларнинг ишга тушиши қоидабузарликлар сони камайишига олиб келди

23 мар, 16:24 7 091 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент ЙҲХБ: Чорраҳаларда камераларнинг ишга тушиши қоидабузарликлар сони камайишига олиб келди Тошкент шаҳри чораҳаларидаги кузатув камералари ёрдамида 17—23 март кунлари давомида 29 мингдан зиёд қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда 23 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, деб ёзади Дарё нашри.

Светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар сони 16 мингдан, тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик билан боғлиқ қоидабузарликлар сони эса 13 мингдан ошган. Ҳозирда шаҳарнинг 115 чорраҳасида 883 та кузатув камералари туну-кун ишлаб турибди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, камераларнинг ишга туширилиши натижасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмоқда. Жумладан, 15 март куни бир сутка давомида 8 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилган бўлса, 22 март куни бу кўрсаткич 2 мингтани ташкил этган ва тўрт баробарга ёки 6 мингтага камайган.

Шунингдек, йўл транспорт ҳодиса (ЙТҲ)лари ҳамда одам ўлими билан боғлиқ транспорт ҳодисалари икки баробарга камайишига эришилди. 10—16 март кунлари 27 та ЙТҲ ва 3 та одам ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилган бўлса, 17 мартдан 23 мартга қадар 14 та ЙТҲ ва 1 та одам ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 215
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 895
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 185
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 320
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар