«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:06
ЎЗO‘Z

Хитойликлар 350 та Alfa Romeo Giulia седанини 33 сонияда харид қилди

23 мар, 10:08 5 820 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойликлар 350 та Alfa Romeo Giulia седанини 33 сонияда харид қилди Хитойда Alfa Romeo Giulia седанининг 350 нусхаси 33 сонияда сотиб олинди. Харид Alibaba сервисига тегишли Tmall онлайн майдончасида, Tmall Super Brand Day промо-акцияси доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Сотиб олинган Giulia моделининг аксарияти – 290 таси – Milano модификациясига эга бўлган икки литрли бензинли мотор билан жиҳозланган. Ушбу автомобилнинг биттаси 62,9 минг доллар туради. Қолган 60 таси 510 от кучига эга Giulia Quadrifoglio Verde седани. Мазкур машинанинг биттасининг нархи 149 минг долларга тенг.

Fiat Chrysler Automobiles (FCA) гуруҳидаги яна бир машина — Maserati — 2016 йилнинг март ойида Tmall сервисида ўз дўконини очганди. Ўшанда компания 18 сония ичида 100 та Levante кроссоверларини сотган. Битта Levante’нинг нархи 146 минг долларга тенг.

2016 йил давомида 30 та автомобиль бренди Tmall сервиси орқали ўз машиналарини сотган. Maserati’дан ташқари, улар орасида Audi, Mercedes-Benz ва Volvo каби брендлар ҳам бўлган. 2016 йилнинг 11 ноябрь куни савдо эълон қилинганида интернет орқали 100 мингга яқин машина харид қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 220
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 896
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 186
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 321
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар