«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

Hyundai Genesis йўлтанламас моделга айланади

22 мая, 12:19 8 997 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Hyundai Genesis йўлтанламас моделга айланади Hyundai компанияси раҳбарияти Genesis седани платформаси негизида катта премиал йўлтанламас моделни ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея маркасининг Австралиядаги бўлими бош PR-менежери Билл Томасга иқтибос келтирган ҳолда Motoring нашри хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

Билл Томаснинг айтишича, бу фикрни компаниянинг АҚШдаги идораси ижрочи директори Дейв Зучовски қўллаб-қувватламоқда. Зучовски Genesis брендининг келгусида ҳам ривожланишини истамоқда ҳамда бундай йўлтанламснинг АҚШ бозорида катта салоҳиятга эга бўлишини айтмоқда.

Агар Genesis йўлтанламасини ишлаб чиқишга “яшил чироқ” берилса, унда ишлаб чиқувчилар уни яратишда Jeep Grand Cherokee йўлтанламасидан андоза олишади. Янги модель узунасига жойлашган двигатель ва салонга эга бўлади. Салонда 7 киши жойлашиши мумкин бўлади. Йўлтанламасда 2014 йилда Женевадаги автосалонда намойиш қилинган Intrado концептуал кроссоверидан ҳам баъзи услубий элементлар олиниши мумкин.

Томас янги моделнинг нархи 40 минг доллардан ошишини ва унинг асосий рақобатчилари Audi Q7, BMW X5 ва Mercedes-Benz GLE бўлишини айтмоқда. Ҳозирча бошқа маълумотлар берилмаган.

Ҳозир мавжуд бўлган Hyundai Genesis модели 2013 йилнинг охирида намойиш қилинган. Моделнинг моторлари қаторига мос равишда 257 от кучи ва 315 от кучига эга иккита 3,0 ва 3,8 литрли 6 цилиндрли двигателлар киритилган. Моделнинг қимматбаҳо варианти 425 от кучига эга 8 цилиндрли 5 литрли двигатель билан жиҳозланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 2
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 132
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 168
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар