«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:35
ЎЗO‘Z

“Автотест” автомактаби ҳайдовчиси яна қоидани бузди

01 мар, 18:00 6 613 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Автотест” автомактаби ҳайдовчиси яна қоидани бузди “АВТОТEСТ РEПОРТ” МЧЖга тегишли “АВТОТЕСТ” автомактаби 2012 йилдан буён ёш ўрганувчиларга қулай ва интерфаол услубда ҳайдовчилик билимларини ўргатиб келаётгани кўпчиликка маълум.

Айни пайтда марказда ҳайдовчилик сирларини ўрганиш нархи уч миллион сўмга етиб қолди, боз устига, раҳбарият таълим давомийлигини бир ойга қисқартириб, 2 ой 10 кун этиб белгилади. Хизматларни янгича услублар, шинам хоналарда ташкил этган мутасаддилар сифат даражасини ушлаб қола олдими?

Бу саволга жавоб беришга шошилманг. Боиси, суратдаги Cobalt русумли автомобиль (давлат рақамини аниқлаб бўлмаяпти) “АВТОТEСТ”га қарашли эканини, унинг “либосидан” билиб олиш қийин эмас. Тошкент шаҳридаги Афросиёб ҳамда Ўзбекистон шоҳкўчалари кесишган чорраҳада пайдо бўлган автоулов йўл ҳаракати қоидаларини бузиб турганини кўрамиз. Агар бу қоидани бошқа кимдир бузса, балки эътибор қаратмас эдик. Лекин устоз адашса, яна минглаб шунақа саводсиз, лаёқатсиз ҳайдовчилар пайдо бўлади, деб ёзади “Qalampir” нашри.

Ижтимоий тармоқда тарқатилган мазкур хабар кўплаб фойдаланувчилар ўртасида муҳокамалар авж олишига сабаб бўлмоқда. Кимдир бу ҳолатда мураббийни айблаб, тормоз педалини вақтида босиши кераклигини таъкидласа, яна кимдир бундай ҳолат автомобиль бошқаришни ўрганаётган ҳар қандай ҳайдовчининг бошидан ўтиши мумкинлигини айтмоқда.

Ўйлаймизки, бу ҳолат “АВТОТEСТ” маъмурияти томонидан кўриб чиқилади. Зеро, сифатли билим бериш, айни вақтда барча нарсадан устун туради.

Маълумот учун, бундан аввал ҳам “АВТОТЕСТ” автомактаби ўқув машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи Тошкент шаҳрининг Шароф Рашидов ва Навоий шоҳкўчалари туташган чорраҳада йўл қоидасини бузиб, пиёдалар ўтиш йўлаги устида тўхтатагани ҳақида хабар берган эдик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 113
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 157
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 131
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 364
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар