«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:05
ЎЗO‘Z

Tesla автопилоти ҳайдовчининг ўлимига айбдор эмас деб топилди

21 янв, 12:54 6 718 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Tesla автопилоти ҳайдовчининг ўлимига айбдор эмас деб топилди АҚШнинг Трассалардаги ҳаракат хавфсизлиги бўйича миллий бошқармаси 2016 йил майида Tesla Model S иштирокида содир бўлиб, ҳайдовчининг ўлимини келтириб чиқарган автоҳалокатни текшириш натижаларини эълон қилди, деб ёзади "Дарё" нашри. Терговчилар Tesla автопилоти нормал тарзда ишлаган ва ҳалокатга сабаб бўлмаган деган хулосага келди.

Ҳисоботда айтилишича, электромобилнинг автоматик тормозланиш тизими, биринчи навбатда, ҳаракат чоғида тўқнашувлар олдини олиш учун кўзда тутилган. Tesla’нинг қаршисига тўсатдан туташ йўлдан юк машинаси чиқиб қолганида, у вазиятга таъсир ўтказган бўлиши мумкин эмас.

Шу билан бирга, Tesla автопилоти автомобиль томонидан тўлиқ бошқарувга мўлжалланмаган ва ҳайдовчи томонидан доимий назоратни талаб қилади. Бошқармадагилар таъкидлашича, авариядан сўнг Tesla яна бир страховка тизимини қўшди. Энди машина ҳайдовчи қўли билан рулни тутиб туришини назорат қилади, агар у огоҳлантиришдан кейин ҳам рулни тутмаса, автопилот сафар якунлангунича, ўчади.

Текширув, шунингдек, Tesla машиналарида рулни автоматик бошқариш режими пайдо бўлганидан кейин, авариялар сони 40 фоизга камайганини кўрсатди.

ЙТҲ 2016 йилнинг 7 май куни, шимолий Флоридада содир бўлди. Model S автомобили шоссе бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида юқори ёруғлик туфайли юк машинасининг тиркамаси тагига олд қисми билан кириб кетган. Бунинг оқибатида 40 ёшли Жошуа Браун ҳалок бўлди. Tesla вакилларининг қайд этишича, агар автомобиль тиркаманинг олди ёки орқа қисмига урилганида, хавфсизлик воситалари ҳайдовчининг жонини сақлаб қолиши мумкин эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 180
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 72
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар