«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:50
ЎЗO‘Z

Audi Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаради

19 янв, 17:39 7 261 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Audi Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаради Audi ва FAW компаниялари узоқ муддатли ҳамкорлик ҳақидаги битимни имзолашди. “Ауди” 10 йилга мўлжалланган шартнома доирасида FAW VW қўшма корхона қувватида янги гибридли моделлар ва электрокарлар ишлаб чиқаради. Улар Хитой бозорига чиқарилади.

Келишув Чанчунда Audi раҳбари Руперт Штадлер, Volkswagen’нинг Хитойдаги бўлинмаси президенти Йохем Хайцманн ва FAW директорлар кенгаши раиси Сюй Пин томонидан имзоланди.

FAW VW заводида яқин беш йил давомида “Ауди”нинг Хитойга мўлжалланган бешта модели чиқарилади. Улар e-tron синфидаги “яшил” моделлар, жумладан 500 километрга мўлжалланган электр захирага эга икки электр автомобиль бўлади, деб ёзади Kun.uz.

“Ауди” 2015 йилда Хитой бозорига атаб махсус ишлаб чиқилган A6 узайтирилган седанини тақдим этганди. У 124-кучли электромотор ва икки литрли, 211 от кучига эга бензинли “турботўртлик” билан жиҳозланган.

Audi янги моделлар 2020 йилда тақдим этилишини маълум қилган: бу ўрта ҳажмли кроссовер, седан ва кичик сити-кар.

Шу билан бир қаторда, немис компанияси Хитойда A6 L e-tron узайтирилган гибридли седан ва Q7 e-tron кроссоверини сотишни режалаштирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 182
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар