«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 13:12
ЎЗO‘Z

«Мерседес» Нюрбургрингга янги пойга учун мўлжалланган суперкарини олиб чиқди

16 апр, 17:46 6 625 Авто
«Мерседес» Нюрбургрингга янги пойга учун мўлжалланган суперкарини олиб чиқди

Mercedes-Benz компанияси март ойида Женева автосалонида намойиш қилинган AMG GT суперкарининг пойга учун мўлжалланган нусхасини синовдан ўтказишни бошлади. Нюрбургрингнинг (Германиядаги Нюрбург қишлоғи ёнида жойлашган пойга трассаси) “Шимолий ҳалқаси”да купенинг ҳаракатланиши тасвирланган биринчи ролик YouTube’да намойиш қилинди.

Янги машина такомиллашган 6,3 литр ҳажмга эга, 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган. Двигателнинг қуввати ҳақида маълумот берилмаган. “Мерседес”нинг аввалги SLS AMG GT3 пойга машинасида 550 от кучига эга двигатель ўрнатилган эди. Суперкарнинг синов ишлари 2015 йилнинг охирига қадар давом этади, 2016 йилда эса ушбу суперкар FIA GT3 чемпионатида илк бор иштирок этади.

Немис мутахассислари пойга автомобили негизида унинг оддий йўл учун мўлжалланган версиясини ишлаб чиқишни режалаштиришмоқда. Бу машина оддий AMG GT га ўрнатиладиган 4-литрли V8 твин-турбо мотори билан жиҳозланади. Тахмин қилинишича, “суперкар”нинг энг экстремал варианти учун бу двигатель 510 дан 550 от кучигача қувват эришиши мумкин бўлади.

Автомобиль конструкциясида қўшимча композит материаллардан фойдаланиш эвазига купенинг оғирлиги 80-100 килограммга, яъни 1470 килограммгача енгиллашади. Суперкар 100 км тезликка 3,6 сонияда эришиши, унинг максимал тезлиги эса соатига 310 км га етиши кутилмоқда.

Манба: www.kun.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Porsche энг «антиқа товуш»ли спорткарларининг Топ-5лигини танлади 16 фев, 19:11
  • Интернетда McLaren янги суперкарининг илк суратлари пайдо бўлди 28 янв, 12:38
  • Хитой компанияси автопилоти бор электрли суперкар тайёрламоқчи 15 ноя, 14:38
  • 2017 йилда катта қизиқиш билан кутилаётган уч автомобиль 15 ноя, 14:37
  • Hyundai Genesis йўлтанламас моделга айланади 22 май, 12:19
  • Chevrolet янги Spark’ни намойиш этди 12 мар, 00:24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Отабек Шукуров БАА Суперкубогини қўлга киритди 15 сен, 12:50 0
  • "Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари 15 сен, 12:25 114
  • “Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео) 15 сен, 11:59 135
  • Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео) 15 сен, 11:35 137
  • Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди (видео) 15 сен, 11:09 595
  • Спортчи югуришдан тўхтаб, жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди (видео) 15 сен, 10:43 291
  • Бокс. Жаҳон чемпионатининг 7-кунида Миразиз, Дилшод ва Санжар рингга кўтарилади 15 сен, 10:16 195
  • Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча? 15 сен, 09:50 702
  • Зоиров қирғизистонлик, Қаҳрамонов эса бразилиялик боксчига қарши рингга кўтарилади 15 сен, 09:18 206
  • Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади 15 сен, 08:50 478
  • Бўлимлар