«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:30
ЎЗO‘Z

Google: биз автомобиль эмас, балки ҳайдовчи яратиш устида ишлаяпмиз

05 окт, 17:41 6 408 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google: биз автомобиль эмас, балки ҳайдовчи яратиш устида ишлаяпмиз Google компанияси 2009 йилдан бери автоном тарзда ҳаракатланадиган автомобиллар яратиш устида иш олиб бормоқда. Бироқ қидирув гигантининг автомобилларни ишлаб чиқиш бўлинмаси раҳбари Дмитрий Долговнинг айтишича, компания автомобил эмас, балки мукаммал ҳайдовчини яратишни мақсад қилган. Бу ҳақда "Carzone.uz" хабар берди.

Долговнинг Recode ресурсига берган маълумотига кўра, автомобиль ҳайдаш ижтимоий ҳодиса бўлиб, ушбу жараёнда машина нафақат одам ва бошқа буюмларни аниқлай олиши, балки улар билан мулоқотга киришиши ҳам талаб этилади. Шунинг учун компания шунчаки автомобиль эмас, шу билан бир қаторда, одамлар томонидан бажариладиган тана ишораларига ҳам реакция қила оладиган тўлақонли гаджетни ишлаб чиқмоқчи.

Google-Car-View-Approaching-a-Railroad-Crossing-1200x676-768x433

Мукаммал ҳайдовчи деганда, Google исталган жой ва шароитда ҳаракатлана оладиган машиналарни назарда тутган. Чунки шунчаки автоном машина исталган жойда интеллектуал тарзда юра олмайди. Бундай автомобиллар ҳаракат чоғида одамлардан фарқли тарзда, турли хариталар, сенсорлар, лазер ва радарлардан фойдаланади. Атрофида 100 метр радиусда юз берадиган ҳодисаларни аниқлайди ва уларга муносабат билдиради (масалан, светофор чироғини аниқлашда). Бундан ташқари, бу каби ақлли автомобиллар булут хотираси орқали бир-бири билан коммуникацияга киришади ва кундан-кунга ривожланиб боради. Долговнинг таъкидлашича, Google мутахассислари автомобиль дастурий таъминотини умуман киберҳужумларга учрамайдиган даражада хавфсиз этиб ишлаб чиқадилар. Келажакда бундай ақлли автомобиллар барчага турли йўналишларда хизмат қилиши режалаштирилган.
автомобил, йилдан, деганда, раҳбари, бири, Crossing




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 61
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар