«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида қандай янгиликлар бор?

04 окт, 11:49 11 984 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида қандай янгиликлар бор? Яқинда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди ва матбуотда эълон қилинди. Ушбу қонун билан амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишга Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланиши асос бўлди.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Д.Арипов, Ш.Тухташев муаллифлигидаги “Болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситаси эгаси жавобгарликка тортилади” номли мақоласида сўз юрилади, дейилади "Sharh.uz" сайти хабарида.

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ йўл ҳаракати қатнашчиларининг мажбуриятлари кенгайтирилиб унга кўра, ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланди, мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийиб, уни қадаб олишлари шартлиги белгилаб қўйилди.

Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда мажбурий тўхтаган транспорт воситасининг ҳайдовчиси таъмирлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқишдан олдин нур қайтаргичли махсус жилет кийиб олиш (енгил ва юк автомобили, автобус ва ғилдиракли тракторлар ҳайдовчилари) мажбурийлиги белгиланди.

Йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле-, видеомаҳсулотларни кўриш, радио-, аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тергов ва суриштирув органлари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра бевосита пиёдаларнинг айби билан 2014 йил давомида содир этилган 506 та транспорт ҳодисалари натижасида 124 та пиёда ҳалок бўлган, 431 одамга тан жароҳати етказилган. Худди шундай ҳолат 2015 йилда ҳам кузатилган.

Йўл ҳаракати ҳодисаларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ҳодисаларнинг 54.5 фоизи пиёдалар билан боғлиқ ҳолда содир этилмоқда. Ушбу ҳодисаларга асосан пиёдаларнинг светофор ишораларига, йўл белгиларига, йўл чизиқларининг талабларига риоя этмаслиги, йўлнинг пиёдалар учун таъқиқланган қатнов қисмида бўлиши ва бошқа хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги сабаб бўлмоқда.

Ҳозирги кунда аҳоли, айниқса ёшлар томонидан алоқа воситалари, компьютер, аудио-видео техникалардан йўлнинг пиёдалар кесиб ўтадиган ҳамда автомобиль қатнови қисмида фойдаланишлари уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солган ҳолда йўл ҳаракати ҳодисаларининг юзага келаётганлиги кўп учрамоқда.

Шу билан бирга, пассажир транспорти иштирокидаги йўл ҳаракати ҳодисасининг олдини олиш чоралари юзасидан хорижий тажрибани ўрганиш куннинг ёруғ вақтида йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида, мотоцикл ва мопедларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши шартлиги юзасидан талаблар такомиллаштирилди.

Қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125, 128 ва 138-моддалари янада такомиллаштирилиб, (ўзгариш ва қўшимчалар киритилиб)

- мопед ҳайдовчилари мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаган;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулотда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситаси (йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари ҳамда йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т гача бўлган автотранспорт воситалари), ўт ўчиргич, тиббиёт қутиси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган транспорт воситасини бошқарган,

- пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланилганда, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситаларидан фойдаланилган,

- ташқи ёритиш воситалари асбобларидан фойдланиш қоидаларини бузган,

- транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқарган ҳолларда йўл ҳаракати қатнашчиларига тегишли маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши белгиланди

Қонун бир қатор ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилган ҳолда тайёрланган ва у йўл ҳаракати иштирокчиларининг масъулиятини оширган ҳолда, йўл ҳаракати ҳодисаларининг содир этилишини камайишига ҳамда уларнинг олдини олишга хизмат қилади.
енгил, ҳайдовчилари, қисмида, Болғача, ҳодисаларнинг, фойдаланишлари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 183
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар