«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:11
ЎЗO‘Z

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди

09 дек, 00:00 2 023 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди ЎФА матбуот хизматининг хабарига қараганда, биринчи вице-президент Равшан Эрматов Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бош мураббийи Тимур Кападзе билан биргаликда кейинги йилги тайёргарлик режаларни кўриб чиқди.

Хабарингиз бор, олимпия терма жамоамизни 2022 йилда иккита йирик мусобақа – мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати ва Ханчоудаги Осиё ўйинлари кутиб турибди.

ЎФА биринчи вице-президенти мазкур нуфузли мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишиш мақсадида мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Шундан кейин Эрматов Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қўл остидаги ушбу жамоани ҳам бир қанча муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз кейинги йили Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш билан бир қаторда, 2023 йилда бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ҳам кураш олиб боришади.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда мазкур турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф ва азалий орзуси эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориш зарурлиги айтилди.

Ушбу жамоани кейинги йилга тиғиз тайёргарлик тақвими кутиб тургани сабабли мусобақаларга тиббий, жисмоний, руҳий, техник ва тактик томондан тайёргарлик олиб бориш бўйича мураббийларга топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 75
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 354
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 262
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар