«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:43
ЎЗO‘Z

Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин ва бу нима учун керак?

04 дек, 22:16 3 043 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин ва бу нима учун керак? Гемоглобин таркибида 80 фоизгача темир бўладиган эритроцитлардаги энг оддий оқсил ҳисобланади. Гемоглобиннинг асосий вазифаси молекулаларни бир-бири билан боғлаш ҳамда уларни кислород билан таъминлашдир. Шу сабаб ҳам у билан боғлиқ муаммо организмга салбий таъсир қилиши мумкин.

Аломатлари

Чарчоқ
Гемоглобин кам эканлиги асосан енгил чарчоқ билан намоён бўлади. Ҳолсизлик енгил чарчоқ ва бошқалар иш ёки ўқиш билан боғлиқ зўриқишдан ташқари, қондаги гемоглобиннинг кескин камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам организмдаги сигналларга бефарқ бўлмаслик, вақтида эътибор бериш муҳим.

Бош оғриғи
Доимий равишда бош оғриши, дориларнинг эса фойда бермаслиги ҳам асосий симптомлардан ҳисобланиши мумкин. Бош оғриғини, қолаверса, артериал босим тушиши ҳам келтириб чиқариши, бу эса оёқ-қўлларнинг музлашига сабаб бўлиши мумкин.

Тери ранги
Юқоридагилардан ташқари, тери рангида ҳам ўзгариш кузатилиши мумкин. Теридаги кўкариш ва қизаришлар, қуриш ва тирноқ синиши ҳам гемоглобин билан боғлиқ муаммодан дарак беради.

Сабаблари
Кўп қон йўқотилиши энг кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади. Бу қон томирлар дистонияси ва бурундан қон кетганда кузатилади. Аёллардаги менструал цикл билан боғлиқ муаммо ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Аниқ сабабини билиш учун эса шифокорга мурожаат қилиш муҳимдир.

Шамоллаш, грипп сингари касалликларда гемоглобиннинг тушиши кузатилади. Аммо организм соғломлашганидан кейин организм тез ўзига келади, сурункали касалликларда эса бундай бўлмайди. Гап шундаки, ушбу касалликларда организм темирни қайта тақсимлашга мажбур бўлади. Масалан, кекса одамларда анемия буйрак, ўпка, жигар ва асосан кечиши узоқ бўлган касалликларда кузатилади. Бундан ташқари, гемоглобиннинг кескин камайишига турли парҳезлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Рационнинг балансда бўлмаслиги сабаб организмда турли муаммолар кузатилади.

Гап шундаки, парҳез таомномасидаги маҳсулотлар таркибида темир моддаси кам бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам истеъмол маҳсулотлари борасида эътиборли бўлиш керак.

Стресс
Кам учрашига қарамай, доимий стресс сабаб асаб тизимининг зўриқиши ҳам гемоглобин билан боғлиқ муаммони келтириб чиқариши мумкин.

Даволаш
Таркибида темир моддаси бисёр бўлган жигар, буйрак ва тил гўштини истеъмол қилинг. Ё бўлмаса, гречка, нўхат, ловия, черника, шоколад ҳамда қўзиқоринни ҳам рационга киритиш тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотлар таркибида темир моддаси бисёр. Гўшт маҳсулотларини ейишни канда қилманг: қуён, қўй, мол гўштларида темир моддаси 2-4 миллиграммгача бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ёрмаларни ейишни ҳам унутманг. Уларда темир моддаси гўштдан кам бўлмайди. Гуруч, манний, арпа ёрмаси бу борада айни муддао ҳисобланади.

Аммо ушбу маҳсулотларни рационга киритишнинг ўзи етарли эмас. Натижага эришиш учун зарарлиларидан, яъни темирнинг сўрилишига қаршилик қиладиган кальцийга бой егуликлардан ҳам тийилиш керак. Чой ва қаҳвадан ташқари, нон, макарон ва бошқа ундан тайёрланган маҳсулотлар шулар жумласидан. Гап шундаки, буғдой ва бошоқли маҳсулотлар темирнинг организмга сингишига тўсиқ бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 239
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 152
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар